Жума, 17.05.2024, 01:32Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Март 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Март » 13 » Холдор Вулқон. Қайдасан, ДЕРСУ УЗАЛА?!
Холдор Вулқон. Қайдасан, ДЕРСУ УЗАЛА?!
08:14

Максим Мунзук

Кайдасан, Дерсу  Узала?!



Ислом олими Олтинхон Тўра ўзининг Дин тарихига оид китобларининг бирида "Оллох биринчи бўлиб Нури Муҳаммадия яъники, Муҳаммад Саллоллоху Алайҳи Васаллам нурларини, ундан кейин қаламни яратди ва Ёз дея қаламга амр қилди, қалам инсониятнинг Одам Алайҳиссаломдан то рўзи қиёматга қадар тақдирини Лавҳул Махфузга ёзди” дея баён қилади. Бу сўзларни ўқиган материалистик дунёқарашдаги коммунистсифат кимсалар лабида қинғир табассум юзага келиши табиий. Аслида қаламни бир шаклда тасаввур қилиш дуруст эмас. Негаки, "Қалам” калимасида ёғочдан ёки пластмассадан ясалган ёзиш мосламасининг тасвири мутлоқо йўқ.

Қалам сўзи арабча "Қол” яъни, "Сўз” тушунчасига ўзакдош бўлиб "Қоламун” - сўзни ёзгувчи маъносини англатади. Демак, нимаики сўзни ёзса у қаламдир. Ғознинг пари ҳам, қамиш довот ҳам, магнитафон ҳам, ёзув машинкаси ҳам, диктафон ҳам, инсон хотираси ҳам, кампьютер ҳам. Кўплар назарида бу тасаввур худди Дерсу Узаланинг табиатдаги барча нарсалар одамдир дегани каби ибтидоий туюлиши мумкин. Лекин таассуфки, ундай калондимоғ кимарсалар Дерсу Узала фалсафаси олдида саводсиздирлар.

Агар ҳамма ҳам Дерсу Узала каби фикрлаб табиатдаги дов - дарахт ва хайвонот оламига ҳурмат - эътибор билан қараганида табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларга путур етиб сув ва ҳаво заҳарга бўкмаган, экологик мувозанат издан чиқмаган, молу дунё ва тожу тахт васвасаси билан бегунох одамларни ўлдиришлар, қатағону қирғинлар юз бермаган бўларди. Демоқчиманки, қаламни ҳам Дерсу Узала каби тасаввур қилсакгина масаланинг туб моҳиятига яқин бориб Оллох амри билан Лавҳул Махфузга ўз - ўзидан ёзган қаламнинг инсон тасаввурига сиғмайдиган азимлигини ҳамда унинг ёғоч ёки пластмасса эмаслигини, аксинча, Оллохнинг қалами олдида секундига миллиардлаб амалиётларни бажарувчи компьтерьларнинг энг сўнги авлоди ҳам ўта примитив, бесўнақай сандиқлар каби ғоят кулгили шамоил касб этиши маълум бўлади.

Дунё малъун ва муваққат. Қалам эса азиз ва мангу ! Аммо бир нарсани сира унутмаслик керакки, дунё қалами икки тоифага мансубдир. Бири Раҳмоний иккинчиси Шайтоний. Раҳмоний қаламдан инсониятни роҳи ростга етаклагувчи ҳайрли сўзлар валодат топади. Шайтоний қаламдан эса бандаларни икки дунё саодатидан мосуво қилгувчи бадбин фисқу фасод, иғвою ғийбат, бўхтону тухматлар дунёга келади. Шундай экан, киши Раҳмоний қалам соҳиби бўлиш учун интилмоғи ҳайрлидир. Дерсу Узала дарахтни, айиқни, дарёни, осмонни, қуёшни одам десада, у ҳеч қачон одамни қуёш демайди, осмон демайди ёки ер демайди. Биз атроф - муҳитга Дерсу Узаладай муносабатда бўлолсак, қачонлардир вафот этган дилимиз тирилиб унинг шаффоф кўзгусида шаҳодат ва иймон нури тажалло қила бошлайди ҳамда "Тақдиринг манглайинга ёзилган” десалар кулмаймиз, қайтага у сўзларга чин юракдан имон келтирамиз.

Дунё илмларини, тамоми фалсафаларни сув қилиб ичиб юборган бўлсакда, манглайимиздаги Хақ ёзган ёзувини ўқий олмай ўзимизнинг буюк саводсиз эканимизни англаймиз, тан оламиз ва такаббурлик кахкашонидан ҳеч йўқ бир - икки ғишт пастга тушамиз. Манглайдаги ёзув Ўрхун - Энасой тошлавҳаларидаги Билка хоқон ва Култагиннинг зафарномалари эмаски, уни биронта академик Бартольд ўқиб шархласа.Дерсу Узаланинг қурт - қумурсқани ҳам, ҳашоратларни ҳам, илон - чаёнларни ҳам, паррандаю даррандаларни ҳам одам дея ҳурматлаши Раҳмоний қалам махсули каби ибратли, олий инсоний фазилат, инсон манглайидаги ёзув каби содда мураккаблик ва мураккаб соддаликдир. Кинода кўрган бўлсангиз, Дерсу Узала ҳамрохи билан йўлга отланар экан, чайлада гугурт, туз, гуруч ва яна нималарнидир қолдиради. У ҳайрон бўлган ҳамрохига "Биронта одам Тайгада адашиб шу чайлага келса биз қолдирган гугурт билан гулхан ёқиб гуручни қайнатиб ейди” деб қўяди.

Шахсан мен учун Дерсу Узала номоз ўқишни билмасада, номоз ўқиб икки марта Ҳаж қилган, издаҳомда тишини чўп билан ковлаб йўғон кекириб камбағал қўшниси устидан айёрона кулгувчи ҳожилардан минг-миллиард марта яхши. Мен ҳам муҳожиратнинг қалин ўрмонларида тентираб юрар эканман, ушбу арзимас
мақолани худди Дерсу Узала қолдирган нарсалардай интернетда кезиб юрган ИШҚ маҳфелига парвона аҳли диллар учун қолдирмоқдаман. Қайдасан, хоксор, меҳр - оқибатли оқкўнгил Дерсу Узала ? А - У !

10 января, 2008 йил.
Соат 18:37
Торонто. Канада.

Категория: Маколалар | Добавил: valfajr (13.03.2008) | Автор: Холдор Вулқон
Просмотров: 153 | Рейтинг: 0.0/0 |
Категория: Ҳикоялар | Просмотров: 1258 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz