Жума, 17.05.2024, 06:16Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Октябрь 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Октябрь » 24 » MIZHAPPARJONNING YIGIRMA IKKINCHI MAKTUBI
MIZHAPPARJONNING YIGIRMA IKKINCHI MAKTUBI
08:55

Мизхаппарнинг йигирма иккинчи мактуби

Холдор Вулкон
Тошкентка етип кеб аптабўздан чушсак, ҳамма ёқди мелиса босиб кетипти. Унда - бунда фуқоролар кўнниб қолади.Худо билади, уларам пормасиз мелисаларми. Мелисалар ҳар қадамда тўсиб -тепширип бизди хит қворишти. Бир нарса қп улардан бекинип пойиз вогзалга бордик. Пойизди белатига пул йўқ. Нима қлишимизди билмей турувдик бир қора кастим – брук кийган, оқ кўйнакка қизил галустук тағип мўйнига оқ шарп оскан одам қўлидаги магилний тилпониминан буйтип бизди чақирип: - Хўв, мадикарлар! Бияққа келишче! Соққа ишлашти хохлейсанларма?! - деди.

Биз ҳа дегандек бошимизди ликиллатип ишбергичка яқин бордик. – Қана, эмаса манўви яшиқларди 179 инжи вагонга ташийнар! - деди ишбергич. Биз соққани келишип оғир яшиқларди вагўнга ташуврип чарчадик. Охири бойди чамадонларини кўтарип вагўнга чиғдик дагин ўринларга жейлаштик. Бой кастимини чечип илмаққа илип қўйди. Мен иккинчи полка ўриндиғида, Йўлдашвўйминан Мамадиёр учинчи полка ўриндиқларидаги поқтаси чиғип кеткан йиртиқ матраслар устида деразадан вогзалди кузатиб ётиппиз. Қурумбўйминан бой пастда гуринглашип ўтиришипти. Праванник бола ўралашип кирип қолувди бой уни чўмчегига пул соб “Булар менга қорашлик” деп қўйди бизди кўрсатип. Праванник чиғип кеткач Қурумбўй бойга : - Танишип қўйейк, мени атим Қурумбўй. Ўзи асли исмим Ўринбўй бўған. Метркамга адашип Хурумбўй деп ёзип қўйишкан. Паспортимда Қурумбўй бўпқоған.
Қурумбўйди бу гапларини эшитип бой қатип – қатип кулди дагин, кўз яшларини артип: - Яхши Бурунбўй деп ёзип қўйишмапти – деди. Кегин довом этти: - Мени атим Тўхтасин. Катта қор йили туғилганман. Какрас мен туғилган кунлар икки метр қор яғип қор оғирлигидан уйларди томи синип кетканакан.Одамлар қорларди куракларминан курап одам бўйи келадағон қор акопти ичида юрганича магазимга , хожатхоналарга бориб келишаридикан. Қор ашундаям тўхтамей ёғовргандан кегин отам рахманлик шоятки қор тўхтаса деп мени отимди Тўхтасин қўйганакан. Лекин қор тўхташти ўннига баттар тезлап ғурракдей - чимчиғдей учқунлариминан кечасию кундази гуппиллаб ёғоврганакан. Хуллас, атим Тўхтасин памилам Чамадонип - деди бой
Танишканимдан хурсанман – деди Қурумбўй.
- Менам - деди Чамадонип.
Қурумбўй Чамадонипка: - Ўртақ Чамадонип, менда иликтрасиянслик қобилияти бор. отахонларим сизди Расияда ишлейдоғон буржуй дияпти, шу гап туврами? - деди.
Чамадонип Қурумбўйданам мақтанчағакан, гап халтаси очилди: - Жинлариз тувра айтипти. Ростанам мен Расияда осасан бизнесминан шуғулланаман. Расияда “ТЎХТАСИН ЧАМАДОНИП ИНТЕРНЕЙШНАЛ КОМПАНИ ЭЛТД” номлик тижорат пирмам бор. Расияга живой тавар пастапка қламан – деб жувоп берди Чамадонип.
- Аааа, чучунарлик. Расияга хойван оборип сотаракансизда мундан чиғди? – деди Қурумбўй.
- Ҳа, шундай десаям бўлади. В основном мен эшак сотаман. Расияда эшакларга талап катта . Битта эшак оборсам срази юз дўллер беришади. Эшаклар ўзбекистонда тиқилип ётипти. Бир борганда йигирмата - ўттизтасини улгуржи сотип келаман - деди Чамадонип.
Йўғееее - деди Қурумбўй ишанмей.
- Мана зоволда туриппиз. Алдасам нон урсин – деди Чамадонип.
- Деганимки, чўчқахонада биздиям битта эшагимиз бор - деди Қурумбўй.
- Гап йўқ. Мен у эшакди сотиб беришим мумкин. Соққаси арра. У эшакди паспорти борми ишқилип? - сўради Чамадонип. Қурумбўй хойран бўп бизга қоради. Кегин Чамадонипка юзланип: - Ийи, эшагдиям паспорти бўлама? – деди.
- Канееееешни. Эшакди дакимути бўмаса Ўрислар омейди. Қизиғакансизу. Нима, сиз эшагди дакимутини кўрмаганмисиз? – деди Чамадонип. Бу гапларди эшитип Қурумбўй : - Ыыыыыыыхыхы хыхыыыыыыы – деп ой тўлган махал қабрини қўпориб чиққан мурданикидай чириб қорайиб кеткан чишларини кўрсатип хунук кулди. Чамадонип яна гапирмақчийди Йўлдашвўй уни гапларини бўлиб учинчи полкадан бўйнини чўзганича Қурумбўйга: - Камандур, Чамадонип эшаклар ҳақидамас, одамлар ҳақида гапиряпти. Бу одам Расияга ўзимизи Ватандошларимизди оборип сотаракан, чучиндизми? - деди.
Қурумбўй Йўлдашвўйди гапларидан уятип қизарип кетти. Чамадонип мақтаништи довом эттирди: - Бизди бизнес ўлмейди. Нега дсангиз хомошё орзон. Бораманда, харпларди қулағига тевип беш ўнтасини Сувердлвскига , йигирма ўттизтасини Абаканга оппорип сотип соққани чўмчекка ураман. Тагимда янги БМВ, загородний вилла, данғиллама учаскалар, квартираларим , беш - олтита ёш – ёш хотинларим бор. Ҳаммалари 10, 12, 14, 15, 16 ёшлар атрофида. Ичида битта қариси бор. 17 га кирган. Ҳоятим зўр! Бу ишларди бари манашу тадбиркорлихти арқасидан. Э, Қурумбўй тушмагур, жа соддейкансизу жўра. Майли. Мен ўзи шунақа содда одамларди яхши кўраман.
Қурумбўйминан Чамадонип шуйтип анчагача гурунг қп ўтиришти. Мен деразадан липиллаб ўтяткан шаҳру қишлақларди, дашту биёбонларди ёритканича пойизга эргашаёткан ойди, ойдин далалару қорайиб ёткан кимсасиз дарахтзорларди кузатиб ёттим. Йўл қуюн чарчаганмиз. Буни устига пойиз бешикди сингари бир моромда тебраниб бизди аллалайди. Хулласи калом кўзим илинип уйқуга кетиппан. Бир маҳал ўйғансам иккита ниқоблик одам Чамадонипти ўвзига тўппи тиғип тамағидан буйтип бувип уряпти. - Ҳааа, ифлос каззззёл! Қўлга тушдингма? Сен бизди шуйтип сотип кетўраман, улар энди хич қочон Расиядан келомейди, мени топомейди дб ўйлўвмидинг? Сен хароми халқпуруш ўз Ватандошларингди алдап Ўрисларга соттинг. Не – не инсонлар сени деп қул бўп ота - энасини ёнига боромей ўлиб кетти. Сендақа ўз Халқини сотадиган ҳезалакларди бу дунёда бир милитам яшашка ҳаққи йўқ! Шунақа, бу дунёда ҳамма нарсани охири адоғи бор! Ҳар ким ўз қилмиши учун бир кун албатта жувоб беради! Ал қасосу минал хақ! - деди ниқоблилардан бири. Кегин ниқоблилар Чамадонипти кўтариб пойизди деразасидан ташаворишти. Қотиллар вагўндан чиғип кетятип бизга : - Агар бу ҳақда бировга айтишсенг тўровингди ерди тагидан бўсаям топиб ўлдирамиз! Чўчқахонадаги описларингдиям яхши биламиз- дийишти. Бу мудхиш воқиядан кегин биз то Чапайип истансасига еткунча ухламадик. Истансага етканда баладан хазар деп пойиздан сакрадик. Истанса қоп – қоранғи. Совуқ шомол эсип, хово айнип ёмғир ёғаритти. Пойизди шуъласида буйтип қорасам Қурумбўй Чамадонипти кастимини кийвоп кетяпти шипиллаб. Чапайип калхозига етканимизда ҳар дойимгидек сувит ўчкан, хамма йўқ зимистон қоранғи, қишлақлар кимсасиз қабристонга ўхшап ётканакан. Биз гузарда ҳайрлашип уй – уйимизга жўнадик. Мен уйимизга бориб яшил бўяққа бўялган қадрдон дорвозамизди тақиллаттим. Ичкаридан тошпонар кўтариб ўгай дадам чиғди дагин, дорвозани очти. Мен “Ассаломалейким” дедим. Ўгай дадам бўса : - Э, ука, яна келдизми? Ахир, айттиму Мизхаппар йўқ, зимдонда ётипти. Ўзимизам қўлимиз юқалиги тупайлик бориб кўриб келолганимиз йўқ - деп. Нимага ишанмесилар, мелиса ука?! Э, келўрип эшигимизди тагини ўйвординару! Инсоп боми силарда?! - деп бақирди.
- Э, ўгай дада, бу мен, Мизхаппарман! Зимдондан чиғип келдим! - дедим мен буйтип қучағимди очип. Бу гапларимди эшитип ўгай дадам хурсанчилигидан: - Ие, сенмисан, улим?! Кечир қоранғида танимаппан, бой бўларакансан! Қайларда юрипсан теларсип, тезак еб?! Сағинтирвордингу! Тирикмисан?! - деди.
Ўгай дадамминан шуйтип қучоқ очип кўриштик. Биз ичкарига кирганимизда мен: - Ўгай онам қани? – дедим ўгай дадамга. Ўгай дадам баттар йиғлади. Ҳа, нимага йиғлаяпсиз? - деп сўрасам у: - Э улим, ўгай онанг бечара сени доғингда куйип, давлинаси 280 га чиғип, юраги импак бўп банисага чушип қолди! “Чапайип” номлик касалхонада ётипти, бечара ! - деди. Мен шашип қолдим. Қорасам , айвонда қанатлари йўқ , байкер рулли валасапитимиз ётипти. Шаппа валасапитти кўчага опчиғдим дагин ўгай дадамди хайхай дийишигаям қорамей Чапайип номлик банисага қорап жўнадим. Борсам банисаям қоп – қоранғи. Пақат дўхтирларди оқ халати кўннийди холос.Мен валасапитимди дуволга суяб дужунник қизга : - Мени ўгей онам қайси палаткада ётипти? – дедим.
-Ўгей онейзи оти нима? – деп сўради дужунник қиз кўзлари қоранғида йилтиллаб.
- Ўгей онамди оти Тошхон. Кўриниши Тундрада буғу бақадигон хиндейсларга ўхшейди - дедим мен.
- Ҳа, у аёл каридўрди охирида, хожатхонага қўшни эшиги йўқ палатада ётипти. Каридордан тувра борип ўнга буриласиз - деди дужунник қиз. Мен унга раҳмат айтип қоронғи каридўрдан юрип борятувдим бир маҳал аяғим ибўршисани пақирига илашип қоб, даранга дуринг қп йиқилдим. Ўннимдан турип аяғимди бинаса қп пақирдан ажратип дужунник қизга: - Вей, хич йўқ шу каридўрга шам – памми, шейтанчирахми яқиб қўйсенарўмейдими?! - деп бақирдим. – Чирағўмаса нимани яқамиз?! Бу ойга берилган шағамди ҳаммасини главврачти хотинини туғилган кунида тортка санчип яқип тугатишипти! Шейтанчираққа керасин йўқ! Ўткан хапта бензин қуйип яқувдик шейтанчирақ портиллап кетип терапия бўлимини ями ёнип кетти! Сиз каридўрди айтасиз! Хирургиядаям чирағ йўқ! Жаррохлар касалларди тусмолдан апараста қлишяпти! Битта беморди кўричагини ёрип қоронғида кўрмей ўвзини тикип қўйишипти! Ипини суғиришувди кеч бўғанакан бемор бечарани ўвзи битип кетипти! Кегин духтирлар уни ўвзини яна қайтаттан ништарминан буйтип қирғип очишти. Бечара ўвзи очилганидан хурсан бўп кўзларида ёшминан:
Мен сиздан давоооо топтим
Жонга жон шипоооокорлааар!
Махсадим солооооматлиииик,
Меҳрибон шипоооокорлааааар!

деп ашла айтти раҳманлик! – деди. Қорасам дужунник қиз ҳали – бери тўқтамейди. Боре, деп йўлимда довом эттим. Туртинип, пайпасланип ўгай онам ёткан палатага борсам хона зим - зиё зулмат.Таваккал қп: - Ўгей онажон, мен келдим! – дедим. Бир маҳал ўгей онам зулмат қаъридан турип ашилла айтип қоса бўлама?

Каридорда юрган эй, одам, кимсан?
Дужунник бақирди, сен нега жимсан?
Увлим эска тушар кўзимди юмсам,
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Мизхаппаржон болам, қайда юрипсан?
Чўчқахоналарга опис қурипсан.
Жанг қп душмонларди қувлап урипсан,
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Доим ёмонликни йўлини тўстинг,
Хақиқатни ойтип қийналип ўстинг.
Ҳалиям тирикми Қурумбўй дўстинг?
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Тушларимда совуққоткан эмишсан,
Ёвга ўтигингди откан эмишсан.
Қоронғи зимдонда ёткан эмишсан,
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Ўгей онамди бу қўшиғини эшитип хўрлигим кеп йиғлавордим. Шу маҳал денг лоп айтип сувит ёниб қоса бўлама? Чирахти ёруғида ўгей онам мени кўрип хурсан бўп дод деп йиғлаворди. Касаллигиниям унитип сакрап ўннидан турди дагин, мени қучип : – Мизхаппаржон, болагинам , ўзингмисан? Бормисан бу оламда?! Юрибсанми, саяқ болам?! Кўзимди нури! Муна қадаминг қутлуғакан сувит ёнди! - деп юм – юм йиғлади. Шундан кегин мен эшиги йўқ палаткада ўгей онамминан анча суҳбатлашип ўтирдим. Кегин уйдан бирар тўғрам нон опкеламан деган махсатта ҳайрлашип каридўрга чиғдим. Каридўрга чиғишимминан яна сувит ўчти. Оббо деп қоронғида туртинип борятсам аяғим тағин иборшисани пақирига илашип даранга даранг қп йиқилдим. Бинаса қип ташқарига чиғсам дуволга суяп қўйган байкер руллик валасапитимиз йўқ. Қоровулдан сўрасам мен қаяқдан билай? Валасапитизи бита – ямпа дараққа занжирминан байлап қулп осип қўймапсизда - дийди. Шуйтип хапўлиб нима қлишимди билмей ёмғирда шумтирап юрип тонга яқин уйга етип келдимта, қоренг. Шунақа гаплар. Майли эмаса, Сайтмират ака. Барчага дуо ва соломларминан қизиласкар укангиз Мизхаппар.

21 ўхтабр, 2008инжи йил. Сохот 8 дан 33 милит ўтти.
Чапайип калхўзи.

Категория: Ҳикоялар | Просмотров: 1336 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz