Жума, 17.05.2024, 05:25Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Июль 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Июль » 29 » Шогирд
Шогирд
04:19

                                                 


Шогирд

                                                             (Ҳикоя)

Саккиз  ёшли  Қўймурод  керосиндан  оғзига  хўплаб  қўлидаги   ёнаётган  гугурт  чўпига пуркаган  эди  худди  аждархо  оғзидан  чиққан  аланга  каби  дахшатли  олов  ловуллаб  ёнаркан, ғарамлаб  қўйилган  жўхорипояга ўт кетиб  қолди. Буни кўрган  Қўймуроднинг   бобоси Мирзажалол  оқсоқол  югуриб бориб ёнаётган жўхори пояларни алохида қилиш мақсадида уларни қучоқлаб ажрата бошлади. Шунда оқсоқолнинг усти бошига ўт илашиб  пахтадек  оппоқ сочи, шамолда  хилпирайдиган  қирқ йиллик  соқоли, қошу киприги куйиб,  чирпираб айланиб югурганича ховузга ўзини ташларкан,  бечора 60 фойизли куйиш билан касалхонага ётқизилди. У ўлиш олдидан  кампирига, ўғил – қизларига:  - Мени рози бўлсин десангизлар, Қўймуродни  урманглар - деб васият қилди. Эртасига оқсоқолнинг бошига қазо тешаси тегиб бу фоний дунёдан мангуга кўз юмди. Қўймурод  қаерга борса бир ишкал чиқариб юрадиган бола бўлганлиги учун ундан қишлоқ аҳолиси қўрқар, уни кўрди дегунча одамлар бир – бирини : - Ҳой,  хушёр бўлларинг,   Қўймурда  келяпти !  - дея огохлантирарди. У бир гал чумчуққа  рогаткадан  тош отиб  масжид  мезанасида  азон айтаётган сўфининг кўзини чиқариб қўйган. Бир гал  бўлса дадасининг улфати  Жўрақул бургат: - Ҳа,  Қўймурод,  қалайсан ? Қани, кўришиб қўяйликчи – дея қўл узатса  Қўймурод  ҳе  йўқ -  бе  йўқ  сакраб туриб  Жўрақул бургатнинг    қаппайган  қорнига  мушт  туширганда   бургатнинг  шими тушиб кетган. Охири одамлар Қўймуроднинг отаси  Ҳалим  сўфига : -  Болани бекор қўймай бирор хунармандга топшириш  керак. Барча бемаънилик бекорчиликдан – дейишгач, уни   маҳалланинг сартароши  уста  Ҳасанга  шогирдликка  беришди. – Мулла  Ҳасан, шу  иблисни одам қилиб беринг. Эти  сизга  суяги  менга – дея  ўғлини  устага топширди  Ҳалим  сўфи. Шундай қилиб  Қўймурод хунар ўрганиш учун гузардаги сартарошхонага қатнайдиган бўлди. У  чўнтаги  йиртиқ  оқ  халат  кийволиб  мижозлар   соч - соқолини олаётган уста  Ҳасаннинг   харакатларини диққат билан кузатар, сув  иситиб кир  совун  қириндисидан   мижозлар  учун  кўпик  тайёрлар, ерга тўкилган сочларни супуриб  тозаларди. Уста Ҳасан   бўш  пайтлари  унга : - Қўймурод, ёш  болаларнинг  сочини  олаётганингда  ота – онасига сездирмай  усталик  билан   иякларини  қириб қўйсанг  уларга  эртароқ  соқол  чиқади ва  мижоз кўпаяди – дея насихат қиларди. Бундан ташқари у Қўймуродга: - Сартарош одам ҳамма нарсани билиши керак. Жумладан  улфатчиликни ҳам. Бу ўткинчи дунёда одамни хурсанд қиладиган иккита нарса  бор.  Уларнинг  биттаси  шу  ичкилик  эрур . Буни сира эсингдан чиқарма , бола. Одам  деган  бундай  еб – ичиб хурсанд бўлиб  юриш  керак – дея уқдирарди. Уста Ҳасан бир тонг тортмадаги пуллардан олиб Қўймуродга  бердида: - Бор  битта вино опке. Бугун сенга ичкилик ичиш  одоби  ва  ахлоқини ургатаман – деди. Қўймурод  устанинг гапини қайтармай      пулни олдида, магазинга қараб югирди. У винони  олиб  келганда  уста  Ҳасан  стул  устига  "Қишлоқ хақиқати” деган газетадан дастурхон қилиб еса одамнинг оғзини куйдириб юборадиган даражадаги  бадхўр , аччиқ пиёз  тўғрамаси  билан бир бўлак қора  бўлка нон  қўйиб  лаблари учган иккита стаканни  чайқашга улгурган эди. Уста  Ҳасан  шогирдининг қўлидаги винони кўриб хурсандчиликдан кўзлари порлаб, юзлари ёришиб  кетди. Кейин шошиб шишани очиб винони стаканларга қулқулатиб қуйдида,  стаканлардан  бирини Қўймуродга  узатди: -Қани, олдик...   Қўймурод  ортига тисарилиб: - Йўқ,  мен  ичмайман. Ичсам  дадам  уради – деди.  – Нега  урар  экан ?  Яримтаям  уролмайдида. Қани сени  бир чертиб кўрсинчи.  Оёқ- қўлини боғлаб мелисага  берворамиз , қамалиб  кетади. Қутуласан. Бугун  1 июнь,  болаларни  химоя  қилиш  куни. Қани,  олдик – деди  Уста Ҳасан шогирдини қистаб. Қўймурод   ноилож  стаканни олиб винони оқ урди. – Э, отанга раҳмааат, ўғил бола ! – деди уста Ҳасан  хурсанд бўлиб. Шундай  қилиб  Қўймурод  ичкиликка  ўрганди . Бир куни мижозлар  келавермагач уста  Хасан оғзини  калишдай каааата очиб эснаркан,  керишиб: - Қўй, тортмадан  қартани ол деди. Қўймурод  тортмадан қартани олди. Уста Ҳасан  қартани чийлаб қоғозларни шогирдига таништира бошлади. – Мана , қара, манави бошига  кулох кийган, қўлида  гурзи ушлаган , мўйна  тўнли   тентаксифат, найнов одам - қирол. Манави  кўкраги  диркиллаган  жалапнусха  - Дама  деб  аталади. Манави  қуш ушлаган  ингичка мўйловли   йигит  эса  -  Валет... Уста Ҳасан шу  тариқа  Қўймуродга  қарта  қоғозларини таништириб  унга  қимор  ўйнаш  йўл – йўриқларини  ўргатди. Қўймурод зехни ўткир  бола  бўлгани  учун  бир зумда ўйинни ўзлаштириб олди. У  ҳатто  уста Ҳасаннинг  пулларини ютиб  қўйди. Шундан кейин  аламзада уста Ҳасан мижозлардан  тушган  тортмадаги  пулларни  ҳам  қиморга тикди.  Қўймурод  у  пулларни  ҳам  ютиб  олгач  уста   насяга  ўйнай  бошлади. Улар  анчагача  шу тариқа узоқ   қимор  ўйнадилар. Ўйин  охирида  Қўймурод  уста  Ҳасаннинг  бўйнига   каттагина  қарзни илиб қўйди. Кайфияти   расво  бўлган  уста  дўконни  ёпиб  Қўймуродга   жавоб  бериб юборди. Қўймурод  уйда  яхшилаб тушлик  қилиб  бироз  дам  олгач  устанинг уйига бордида дорвозани  тақиллатиб  уни чақира  бошлади. Уста  Ҳасан   уйидан чиқиб : - Ҳа, нега келдинг, тинчликми ? – деди  Қўймуродга.  Қўймурод : - Уста, ютқазган пулларингизни бермайсизми ? – деди. Бу гапдан уста  Ҳасаннинг  оғзи очилиб қолди. Ўзига  келгач   у  шошиб ортига,  кейин кўчанинг икки тамонига қараб оларкан : - Э, секинроқ. Нега бақирасан, тентак?!  Келин  аянг  ё  қўни-қўшни эшитса   нима  деган  одам  бўламан? Устанинг  бу  гаплари  Қўймуродинг  ғазабини  қўзғади : -  Нега бақирмас эканман ?! Мен сиздан  қарз  сўраётганим  йўқ ! Ўз хаққимни талаб  қилаяпман ! Виждон борми сизда ?! Бўлинг тезроқ,  олиб чиқинг! Мен  велосипед  сотиб  олишим  керак, пул етмаяпти !-  бақирди  у.  - Хой – бола ! Устоз  отангдан  азиз  дейишган.  Эли – халқнинг ичида одамни шарманда қилма. Аммо айтиб қўяй, ҳеч  ким  йўқ  пайти дўконда  бўғиб  ўлдириб  ўлигингни қопга солиб  дўконга кўмиб ташлайман – деди Уста  Ҳасан. Қўймурод:   - Э, мени қўрқитма! Ўзингни ўлдириб дўконга кўмиб юбораман! Қарз бўлганингдан кейин берда , ғирром! Эркакмисан ўзи?! Эпласанг қимор ўйнамайсанми, казёл !... Тўпалонни   эшитиб қўни қўшнилар кўчага чиқишди. – Тинчликми ? Нима бўляпти , ўзи ?!  Нега шовқин соляпсизлар ?  - деди  Калмурза  қассоб  хайрон  бўлиб. Қўймурод  бўлса   бадтар  шовқин  солди: – Қарамайсизми, манави  ғирромни!  Қиморда менга беш  минг   бой берувди.  Қарзини  бермаяпти ! – Қарз   бўлганидан  кейин  мол – қўйини сотиб  бўлса  ҳам  берсинда !..   – Мол – қўй  бўлмаса  нимани сотаман ?! Ўзим одамларнинг соч-соқолини қириб, елкасини уқалаб енг учида зўрға  тирикчилик қилсам. Сенда раҳм – шафқат деган нарса борми, номард ?! Ахир мен сенга хунар ўргатяпманку ! Мени билмасанг  кўзинг оқиб  тушиб  кўр бўлиб еталатиб қоласан,  нонкўр !- деди  Уста  Ҳасан.  Қўймурод   пинагини  ҳам  бузмади. У  яна  бақира  бошлади: – Мени бунақа гапларинг билан қўрқитолмайсан! Итингни  сотасанми,  битингни сотасанми бу сенинг ишинг ! Пулни  бермасанг мактабда  ўғлингни    уриб  йиртаман !..  Охири махалла кўй, қўни қўшни ўртага тушиб устоз - шогирд ўртасида  юзага келган  ихтилоф  ислох  қилинди. Уста Ҳасан  уйидаги  яккаю  ёлғиз  транспорти, байкер  рулли, эгарига  латта  ўралган  қизил  велосипедини  олиб  чиқиб  бераркан : - Ма, ол,   Илойим,  буюрмасин,  шу  велосипедда  катта  тезлик  билан  кетаётиб   шимингни пойчасини  чарх  ўраб  кетсинда,   иииииииии ! – деганингча пойиз – мойизнинг тагига кириб кетгин ! – деди. Қўймурод  велосипедни  олиб  минар экан  хурсанд  бўлиб  уйига  жўнади. Лекин  Воқеадан  хабар  топган  Ҳалим  сўфи  Қўймуродни  махсус  йўнилган  таёқ билан савалаб  ховлида  қувлади. Сўнг : - велосипедни ва  барча пулларни охирги тийинигача  Уста Хасанга  топширмасанг  бу уйга  қайтиб кирма! Қаерда  юрсанг  юравер! Сендақа  боланинг баҳридан  ўтганим  бўлсин! – деди. Шундан кейин  Қўймурод  велосипед билан  пулларни  Уста Хасанга қайтариб  берди. Эртасига эрталаб  Қўймурод  кўчага  отланаётганди   Ҳалим  сўфи  уни  тўхтатиб:  - Қаёққа  кетяпсан? – деди. Қаёққа  бўларди, сартарошхонагада – дея  жавоб  берди  Қўймурод. -  Йўқ. Борма. Қимор  ўйнайдиган  устадан  хунар  ўрганганингдан  кўра  хунарсиз  ўтганинг  маъқул. Негаки, қимор  ўйнаш  Худо  рози  бўлмайдиган амал  яъни   оғир  гунох. Сени  деб  Дўзах  азобларига  мубтало  бўлишни  хохламайман – деди  Ҳалим  сўфи.

 

                                                    Холдор   Вулқон    

 

Категория: Ҳикоялар | Просмотров: 1779 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz