Жума, 17.05.2024, 02:50Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Апрель 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Апрель » 6 » Холдор Вулқоннинг "Қоратаппак" қиссаси
Холдор Вулқоннинг "Қоратаппак" қиссаси
21:39




Болаларингизга ўқиб беринг


               Қоратаппак

                      (Маъжозий қисса)

                            Биринчи боб


Қиссамиз қаҳрамони Анхорорти  мамлакатидаги "Бир пой шиппак” ўтлоғида личинкадан чиққан Қоратаппак исмли қумурсқа. Унинг отаси Галатаппак Буюк баҳор тошқини пайтида Қоратаппакнинг личинкасини ховфсиз жойга кўчириб оқиб кетишдан зўрға сақлаб қолган. Эсида, улар ўтлоқ томондаги чириб ичи пўкак бўлиб қолган тўнка ковагида яшар эдилар. Қоратаппак кечалари тўнка тирқишидан "Бир пой шиппак” ўтлоғининг қоронғу осмонда жимирлаб ётган сон - саноқсиз юлдузларга термулиб ётар, акаси Чалатаппак унга ”Уч оғайни қўрқоқлар” деган эртакни айтиб берарди. Унинг эртаги тахминан мана бундай эди. " Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим замонда қалин шўра ўрмонида бир қумурсқа чол бўлган экан. Унинг учта ўғли бўлиб бир-биридан қўрқоқ қумурсқалар экан. Бир куни отаси уларни ёнига чақириб "Ўғилларим, мана катта қумурсқа бўпқолдинглар. Менинг учта оёғим ерда бўлса учта оёғим гўрда. Энди ўз нон урвоқларингни ўзларинг топиб енглар. Агар қўлинглардан келса кунботарда яшовчи ёвуз Чумолихўрдан қурбон бўлган қавму қабиладошларимизнинг ўчини олинглар” дебди. Ака-ука қумурсқалар қўрқа – писа инларидан ўрмалаб чиқиб йўлга равона бўлишибди. Улар йўл юрса ҳам мўл юриб, бир кессакнинг устига чиқишганида қош қорайиб қоронғи тушибди. Уч оғайни қўрқоқлар қўрқувдан қалтираб, қоронғуда кўзлари ялтираб туришса хас-хашаклар ичидан ка-атта дахшатли калтакессак чиқиб қопти... Эртак шу эрга етганда Чалатаппак атайлаб жим бўларди. Жимлик эса Қоратаппакнинг қўрқувини кучайтирар у диққат билан акасининг оғзига тикилар эди. Шунда Чалатаппак давом этиб: - Калтакессак секе-ен яқинлашиб турееб, Қумурсқаларга "Ва–а–а-а!” деб ташланибди – дер, укаси Қоратаппакнинг чўчиб тушганидан хузур қилиб куларди. Шунда онаси Онатаппак Чалатаппакка "Хой, қилиғи совуқ, укангни юрагини тушириб қўймагин тағин!” дея танбех берарди. Қоратаппак дарахт пўстлоғидан қилинган каравотида барг кўрпага ўралган кўйи тўнка тирқишидан ойдин ўтлоқни, қоронғу осмондаги сон – саноқсиз юлдузларни, тинмай ликиллаб учаётган кўршапалаклар парвозини кузатганича уйқуга кетарди. Қоратаппак отадан эрта етим қолди. Отасини кессак босиб қолган кун унинг хотирасида ўчмас из қолдирган. Отаси Галатаппак оламдан кўз юмаётиб Қоратаппакка нимадир деди. Лекин Қоратаппак тушунмади. Отасининг қийшайиб қолган оғзи, ғилайлашган кўзларига қараб ўзини тутолмай елкаларини силкитиб йиғлади. Шунда "Вой акам”лаб йиғлаётган аммалари Қоратаппакнинг бошини силагани, ҳамон ёдида. Қоратаппакнинг ҳаёллари шу жойга келганда пароканда бўлди. Уни учиб юрган искабтопар билан чумакарининг суҳбати ўзига тортди. Йўл-йўл сариқ майка кийган чумакари искабтопарга деди:
- Ҳа, Вампир, юрибсанми одамларнинг қонини сўриб?
Искабтопар жавоб берди:
- Яқиндагина заправка қилдим. Озғин камбағал одам экан, сезмадиям. Ҳа, бизнинг бахтимизга қариндошимиз Бургаботир акам айтмоқчи камбағал одамлар омон бўлишсин. Улар бўлмаса биз очдан ўламиз. Бургаботир акам донишманд. Камбағалнинг кўйлагида яшайди. Ўзининг айтишича у ўша кўйлакда таваллуд топиб улғайиб, уйланиб бола чақали бўлган, невара чеваралар кўрган. Яқинда битта неварасига тўй қилди. Тўйига казо-казолар келди. Канавой ака билан Сўнавой акалар харомзулуклар тўрида қўр тўкиб ўтиришибди. Мен "Яшил ўтлоқ” сайёр труппасининг хорида солист бўлганим учун тўйда тенор овозим билан романс айтиб отарчилик қилдим. Тўй кузашида Бургаботир акам ўзлари сўз олдилар:
- Аввало - дедилар у киши - бизнинг хонадонимизга яъни камбағалнинг кўйлагига хуш келибсизлар. Хозир шу тўйхонада туриб отам раҳматли ёдимга тушди. Отам бир куни менга: ”Ўғлим, эсингда бўлсин. Одамларнинг семизларига эхтиёт бўл. Уларнинг ярамас одати бўлади. Кутилмаганда ечиниб устидан сув қўйворади. Буванг раҳматли, менинг отам ваннанинг қувирига тушиб қолиб мағзава гирдобида қахрамонларча халок бўлган. Шунинг учун уйида хаммоми йўқ, эртаю кеч пахта далаларида ишлаб хаммом қилишга вақт тополмайдиган меҳнаткашнинг қонини сўр. Қашланаётганда эхтиёт бўлсанг бўлгани” дегандилар. Мана отамнинг ўгитларига амал қилиб ёмон бўлганим йўқ” – дедилар. Битлару каналар, искаптопару сиркалар, сўналару харомзулуклар Бургаботир акамнинг сўзларига қарсак чалиб юборишди. Давомли қарсак овозларидан камбағалнинг кўйлаги ёрилиб кетай деди. Лекин тўй охирида канавой акам камбағалнинг қонидан кўпроқ тортиб қўйган эканми, маст бўлиб қолиб Сўнавой ака билан муштлашиб кетди. У бир уриб Сўнавой аканинг қанотини қийшайтириб қўювди, бошланди томоша. Сўнавой акам шимининг олтов пойчасини ҳам шимариб туриб ”Киййя!” деб бир тепувди Канавой ака камбағалнинг енгига кириб кетди. Мен кулиб қотиб ётибман. Тонг ёришганда тўй тарқасада денг. Тўй кузаб кўчага чиқиб кетаётсам Бугаботир акам қўлимни қисиб раҳмат деб ширали овозимга қойил қолганини айтди. Мен "Ташаккур, ташаккур” дедим таъзим қилиб. Хунар яхши экан. Яхшиям бир пайтлар шаҳардаги ахлатхонада яшовчи Пашша холам кўмагида мусиқа мактабини битириб олувдим. Хунарим туфайли кўпчиликка фойдам теккан. Бир куни Сўнавой акам келиб Вампиржон, қорин пиёзнинг пўсти бўб кетди, анави харип эшакни қўшиқ айтиб мандил қилиб турмайсанми, мен қонидан пича ичволаман - деди. Мен "Хўп” деб эшакнинг қулоғига қўндимда, ғижжакда битта увертюрани ижро этдим. Бир маҳал эшак баччағар думи билан Сўнавой акани бир урса бўладими. Сўнавой акам хушидан кетиб ерга қуладилар. Тиббиётдан ҳам хабарим борлиги сабаб Сўнавой акани сунъий нафас олдириб ўзига келтирдим. Биз искаптопарларнинг азалий касбимиз табобат. Одамлар қонини текширадиган тирик лабараториялармиз. Бу касб ўта хавфли. Янглишиб касал одамнинг қонини сўриб қўйсак борми, тамом. Шприс бир марталик. Бошқа одамларни чақсак касаллик тарқалади. Тарқалса тарқалиб ўлсин. Ўзимиз ҳам касалланиб қолишимиз ёмон. Айтгандай, сиз билан танишмабмиз ҳам. Ака исми фамилиянгиз нима?
Чумакари жавоб берди:
- Менинг исмим Чумак. Фамилиям Нишев. Нишонов деса ҳам бўлади. Девор ковагида яшайман. Казармамиз ўша ерда. Аччиғим тез. Чунки сариқманда. Ғашимга текканни битта чақиб қовоғини шишириб, лабини дўрри қилиб дўрдайтириб қўявераман. Захарим ўткир. Қани, шассилар чиқарилсин! Хув анави аэродромга қўнамиз! – деди чумакари момақаймоқ гулини кўрсатиб. Икки ҳашорат бирин кетин Қуёшга ўхшаш момақаймоқнинг тўқ сариқ гулига енгил қўндилар. Уларнинг назарида бу оламда энг гўзал аэродром эди. Улар худди гиламга ёнбошлагандай момақаймоқ гилига чўзилиб суҳбатни давом этдиришди. Шу пайт улар ёнбошлаб ётган гул ёнида асалари пайдо бўлдию, Чумакарининг кайфияти бузилди. У ўрнидан туриб асаларини хайдаб. Эй, қани йўқолчи бу ердан! Иди отсюда!. Ҳозир битта чақиб ўлдириб қўяман, қулвачча! – деди.
Асалари ҳавода муаллақ қанот қоқиб тураркан:
- Ака, мен сизга нима ёмонлик қилдим? Нега мени қулвачча дейсиз? – дея хафа бўлди. Чумакари:
- Сен асаларилар ари зодига иснод келтиришгансан. Тахтадан ясалган квартира учун икки оёқли махлуқларга сотилгансанлар, хўмми. Кошки у махлуқлар сенлардан миннатдор бўлса. Ўлиб – тирилиб йиққан асалларингни кузда йиғиштириб олиб ўрнига оқ қанд ширасини номигагина суртиб қўйишади. Икки оёқли махлуқларнинг изнидан чиқолмайсанлар. Битта урғочи пошшога бўйсинадиган қилиб қўйган. Монархия. Биз девор ковагида яшасак ҳам озодмиз. Ҳамма тенг хуқуқли. Пошшо – мошшо деган нарса йўқ. Қуллик ҳам бир рухий касаллик. Сенлар асалари эмас, касаларисанлар! – деди.
- Ҳой, оғзингизга қараб гапиринг. Нега касалари дейсиз? Ахир бизнинг асалимиздан не – не касаллар соғайиб оёққа туриб кетяптию! - дея янада қаттиқроқ хафа бўлди Асалари. Чумакари оғзини хунук қийшайтириб масхаромуз куларкан, деди:
- Ҳҳҳҳе – е, қанақасига соғаяди?! Кеча бозорда битта одам асални татиб кўриб ичбуруқ бўпқоптию! Замбилга солиб олиб кетишибди. Ахволи оғир экан. Захарланиб қопти. Қовоқари поччам қассобхонадаги гўштга қўниб туриб ўз кўзи билан кўрибди. Сен мен билан ортиқча бахслашма, бола - деди чумакари найзасини нинзаларнинг қиличидай офтоб нурида ялтиратиб. Искабтопар икки арини ажратди:
- Қўйинглар, нима кераги бор жанжални? Қариндош – уруғ экансизлар. Чумакари деди:
- Э, нималар деяпсан? Қанақасига қариндош бўлсин бу. Булар ари деган муқаддас номга нолойиқ!
Асалари "Шу билан тенг бўламанми” деди шекилли ўтлоқ ортидаги жийдазор томон учиб кетди. Қоратаппак ҳам хашоратларнинг бу ғаройиб суҳбатини эшитиб мийиғида кулганича ажриқ дарахтлари ўсиб ётган қалин тропик чакалакзорлар оралаб жўнади. Узоқ юриб катта отқулоқ дарахти ёнидан чиқиб қолди. У ерда пешонасини боғлаб олиб тўр тўқиётган ўргимчакни кўриб: "Ҳорманг Чирмаш амаки” деди. Ўргимчак бир зум ишлашдан тўхтаб:
- Бор бўл, Ҳа, Қоратаппак, яхши юрибсанми, жияним? - деди. Қоратаппак миннатдорчилик билдирди. Сўнг:
- Амаки, ҳамма ёққа тўр қўйиб ташладингиз-ку. Хадеб ишлайвермай дам ҳам олинг - деди. Ўргимчак:
- Энди, тирикчиликда жиян. Дам олишга қўл тегмайди. Ўзинг биласан рўзғорим катта. Юзта болам бор. Мен ишламасам уларни ким боқади. Холанг хўжалик ишлари билан банд. Бахтимизга шу тўқимачилик комбинатим бор. Яхшиям хомошё текин. Бўлмасаче, рўзғорни бит қувиб кетади. Юзта бола ейман – ичаман деб тургандан кейин битта – иккита чивин урвоқ ҳам бўлмас экан. Ўғиллар катта бўлиб ёнимга кириб қолса иннайкейин сал мушкуллар осонлашади. Айтгандай, гап билан бўлиб... Қани, уйга кирамизми? Дарров битта чой қўяман. Пашшаларнинг қуритилган қанотидан бор. Қасирмачак бўпкетган. Отамлашамиз.
Қоратаппак унамади:
- Раҳмат, Чирмаш амаки. Ишим шошилиш. Анхорорти мамлакатига ўқишга кетяпман. Мен "Бир пой шиппак”ка илм маърифат олиб келмоқчиман. Хашорату қурт-қумурсқа болаларини ўқитиб илмли қиламан. Ватандошларни жахолат ботқоғидан чиқараман. Ўлкага тараққиёт олиб келаман. Ўшанда сизга хам компьютер билан бошқариладиган замонавий тўқимачилик дастгохларини келтирамиз. Бу гаплардан Чирмаш амакининг оғзи очилиб қолди. Анчадан кейин ўзига келиб:
- Э, Отанга рахмат, Қоратаппак! Кам бўлма, жиян. Лекин эхтиёт бўл. Бу ниятингни Қўнғизхон билиб қолса борми, гала душмани, миллатчи, бўлгинчи сепаратист деб қамоқда чиритади. Чунки Қўнғизхоннинг ортида Тўнғизхон турибди. Улар "Бир пой шиппак”ликларнинг илмли бўлишларини сираям истамайди. Лекин, сен албатта Анхорортига бор. Ўқиб келиб бизнинг болаларимизни ҳам ўқит.
- Нафақат ўқитамиз, ҳали фарзандларингизни чет элларга ўқишга юборамиз. Ҳали "Бир пой шиппак” ўтлоғи мустақил бўлади! Ўшанда ҳаммамиз ҳур, озод яшаймиз! Мустабид тузим устидан ҳақиқат ғалаба қилади! - деди Қоратаппак. Қоратаппакнинг бу сиёсий гапларини тинглаб Чирмаш баззознинг ранги оқарди. Атрофга хавотирли аланглаб олиб деди:
- Ҳой, сал пастроқ овозда гапир. Анави қўшним чигиртка КГБнинг айғоқчиси. Ҳамма эшитган гапларини морзе тилида "тут-тут-ту-у-ут-тутут” қилиб сотиб қўймасин. "Менга қара, анхордан нимада сузиб ўтасан? Қирқбўғин ходаларини манабу пишиқ, қўлбола ипак арқонлар билан боғлаб сол ясаб берайми?
- Раҳмат, Чирмаш амаки. Хожати йўқ. Қирғоқдаги қамиш ўрмонига писта пўчоқ қайиғимни яшириб қўйганман. Ҳавотир олманг - деди Қоратаппак. Сўнг хайрлашиш учун ўргимчакка қўлини узатди. Ўргимчак Қоратаппакни бағрига босди.
- Ҳайр, жиян. Яхши етиб ол. Анхорорти ўргимчакларига Тарантул поччамга, Қора бева холамга салом айт. Ўзингни эҳтиёт қил - деди у овози титраб. Қоратаппак "Хўп” деб чакалакзор ичига кириб кетди. У чакалакзорни кесиб ўтиб зубтурум остида тўхтади. Зубтурум уруғидан еб япроқ остида ўтирганича ҳаёлларга толди. Ватани билан ғойибона видолашди. Мабодо қайтиб келиш насиб этмаса мендан рози бўл, киндик қоним томган диёрим, жоним Ватаним! – дея ҳаёлидан ўтказди у.Шу маҳал унинг кўзларини кимдир кафтлари билан беркитди. Кафтлар қизболаники эканини уларнинг юмшоқ ва нозиклигидан билиб олса бўларди. Қоратаппакнинг юраги орзиқиб кетди. У:
- Хипчамиён - деди. Хипчамиён шўх кулиб унинг кўзларини бўшатди.
- Дарров танидингиза! - деди Хипчамиён кулиб. Қоратаппак ўгирилиб қараб сочларини майда ўрган. Атлас кўйлак ва қизил барқут нимчада гулдек очилган қумурсқа қизга меҳр билан тикилди. Ҳол – ахвол сўради. Шунда қумурсқа қизнинг гулгун юзлари жиддийлашиб кўзларига маюслик чўкди.
- Сизнинг ўқишга кетаётганингизни эшитиб кузатгани келдим - деди у. Сўнг бироз сукут сақлаб Қоратаппакка Курмак пўстлоғига чиқарилган суратини узатар экан давом этди:
- Бу сизга. Мен ёдингиздан чиқсам эслатиб туради - деди. Қоратаппак Хипчамиённинг суратини беозоргина ўпиб кўксига босаркан:
- Раҳмат, Хипчамиён. Лекин сизни ҳеч қачон эсимдан чиқармаганман. Чиқармайман ҳам. Тўғрисини айтсам сизни эсимдан чиқаролмайман. Юрсам ҳам турсам ҳам сизни ўйлайман. Мен сизни жонимдан ҳам ортиқ севаман. Ўқишни битириб келсам, албатта сизга уйланаман. Бу гапларни эшитиб Хипчамиён йиғлай бошлади. Қоратаппак суратни чўнтагига жойларкан Хипчамиённинг Қўлларидан тутиб юпата бошлади. Қумурсқа қиз Қоратаппакнинг қучоғига ўзини отиб унинг кўксига бош қўйганича йиғлаб деди:
- Қоратаппак ака, мени Гувалабетга унаштириб қўйишди. Яқинда тўйимиз бўлади. Ота – онамнинг юзига оёқ қўёлмадим. Мени кечиринг!
Қоратаппак нима дейишини билмай анчагача каловланиб турди. Кейин Хипчамиённинг ёшюқи кўзларига термулиб:
- Йўқ, бунга сира йўл қўйиб бўлмайди. Агар сиз ҳам мени севсангиз, сиз ҳам мен билан Анхорортига кетинг. Пистапўчоқ қайиққа иккаламиз ҳам сиғамиз - деди. Лекин бу гапга Хипчамиён кўнмади. У:
- Йўқ, мен ҳеч қачон бундай қилолмайман. Оиламизни иснодга қўйиб ота – онам юзини ерга қаратишни истамайман. Аммо мен сизни ўлгунимча унутмайман. Сизни бир умр соғиниб яшайман. Бу бизнинг сўнги учрашувимиз. Алвидо, Қоратаппак ака! Вақтлар келиб турмуш қуриб қиз фарзанд кўрсангиз исмини Хипчамиён қўйинг. Мен ўғил кўрсам исмини Қоратапак қўяман - деди. Бу гаплардан Қоратаппакнинг кўзларига аламли ёш қалқди. У афтини бужмайтириб ювилаверганидан хилвираб қозонга ўхшаб қолган дўпписига кўз ёшларини артди. Кейин "Э!” деб туриб алам билан дўппини ерга урди. Хипчамиён ҳамон йиғлар экан ерда ётган дўппини олиб, чангини қоқиб Қоратаппакнинг бошига кийдирди. Юзларини силаб юпатди. Сўнг хайрлашиб кета бошлади. Қоратаппак тўртта қўлини осмонга чўзиб "Эй, Худойим, ўзинг қўлла!” дея наъра тортди. Ўтлоқ осмонида момақалдироқ гумбирлаб чақмоқлар чақа бошлади. Хипчамиён йиғлай – йиғлай қирқбўғинлар ортига ўтиб кўздан ғойиб бўлди. Қоратаппак Хипчамиён кетган томонга қайғули боқиб узоқ қаққайиб турди. Сўнг бошини ҳам қилганича қирғоқ томон жўнади. Ўрмон тугаб дала йўлига чиққанида унга шоир Каламуш Калоний учраб қолди. У Қоратаппакка:
- Ҳа, намунча қовоқ – тумшуғинг осилиб кетибди, Қоратаппак? Тинчликми? – деди.
- Э-э-э, кайфият йўқ - деди Қоратаппак. Қоратаппакнинг кайфиятини кўтариш учун Каламуш Калоний уни инига таклиф қилди. Улар Калонийнинг инига киришгач ичкаридан тирноқлари ва лаблари бўялган, тор кофта, калта юпка кийган урғочи каламуш чиқди. Косиб Каламуш унга:
- Хотин, меҳмон келди. Таниш, "Бир пой шиппак”лик дўстим Қоратаппак - дея унга Қоратаппакни таништирди.
- Қани? - деди Каламуш Калонийнинг хотини.
- Ие кўрмаяпсанми, ана! Эзиб олмагин тағин - деди Каламуш Калоний хотинига. Сўнг Қоратаппакка деди: - Таниш, менинг турмуш ўртоғим, янганг Кемриннисо. Кемриннисо шундагина Қоратаппакни кўрди. Сўнг қўлини чўзиб бўялган ўткир тирноғининг учида Қоратаппак билан кўришди.
- Танишганимдан хурсандман. Хуш келибсиз, мехмон - деди.
- Хушвақт бўлинг - деди Қоратаппак. Сўнг кўрсатилган ўриндиққа чиқиб ўтирар экан Каламуш Калонийдан ҳол-ахвал сўраб:
- Калоний ака, ижодлар яхшими? - деди. Каламуш Калоний раҳмат айтиб хотинига бақирди:
- Кемми, "Тўқай шамоли” деган достонимни обчиқ! -деди. Кемриннисо достонни олиб чиқди. Каламуш Калоний достон қўлёзмасини қўлига олиб деди. - Қара, шу достонни ёзиб тугатиб редаксияга олиб бордим. Ўқиб берсам "Урвоқ” газетасининг мухаррири Суварак Сарқитий қўрқиб кетиб кесак ортига беркиниб олди. Ука, биз бунақа ғоявий бузуқ достонларни газетамизда беролмаймиз - деди кесак ортидан. Достон мана бундай бошланади;

Мен меҳнаткаш каламуш
Ёвлар юртим таламиш.
Ёвга шаҳар қулайлиги,
Менга меҳнат, даламиш.

У шкаф ичида турган куйи қалтираб: - Агар "Ёвлар бошим силамиш”, "Менга омад тиламиш” деб ўзгартирсангиз унда бошқа гап - деди. Мен кўнмадим. Қорним очиб турувди қўлёзмани еб юбордим. Мухаррирнинг айтишича мустақилликни, тарғиб қилгувчи ҳар қандай асар муаллифи хибсга олиниб "Гувалаг” оролларига сургун қилинармуш. Қўлёзмани еб юборганим яхши бўлган экан "Айбимни”ни исботлай олишмади. Достоннинг бу нусхаси хотира омборидан олинган.
Қоратаппак озод руҳ эгаси, жасур шоир Каламуш Калонийга меҳр билан тикилиб деди:
- Калоний ака, сиз хақиқий шоирсиз! Сиз мустақллик, озодлик, эрк куйчисисиз! Сиз, Бўрон қушисиз! Вақтлар келиб юртимиз албатта мустақил бўлади. Ўшанда Қўнғизхон ва Тўнғизхонга ўхшаган улуғдавлатчи шовинистлар шарманда бўлади. Сизга ўхшаган шоирлар муносиб тақдирланадилар - деди. Сизнинг хайкалингиз ўрнатилган Чумолилар метросидаги станцияларнинг бирига номингизни қўйишади. "Эхтиёт бўлинг эшиклар ёпилади. Навбатдаги станция Каламуш Калоний станцияси” дея эълон қилишади.
- Илохим, айтганинг келсин, ука! Яхши йигитсанда. Ўзинг жимитдайсану журъатинг бир дунё! - деди Каламуш Калоний. Шу пайт Кемриннисо қўшни хонадан чиқиб майдаланган буғдой тўла идишни стол устига қўйдида:
- Мехмон, акангиз сал лақмароқ, ўзини мақтайверадилар - деб шўх кулди. Каламуш Калоний ҳам кулиб хижолатдан қизарди. Кейин:
- Узр, ука шоирчилик. Қани ол, луқмаи халол. Даладан териб келганман. Олчи, қани қорнинг ҳам очдир. Икки дўст майдаланган буғдойни маза қилиб еб ташқарига чиқишди. Каламуш жинси шимининг чўнтагидан носқовоғини олиб бир чеким нос отди.
- Носга ўтволдим - деди у. Кейин қўшимча қилди. Ўтган йили сигарет чекканимча ухлаб қолиб катта зиёнга кириб қолдим. Гилам, полосларимиз, ўзим ясаган қўлбола диван, ором курсиларимиз, омбордаги ғамлама озиқ – овқатлар ҳаммаси ёниб кул бўлиб Кемринниса келинаянг иккимиз бир сидра усти – бош билан қолдик. Шундан бери сигарет чекмайман. Айтмоқчи нега буёққа чиқдик. Бугун бизникида қолавер. Хаво айниб турибди. Жала қуйворса йўлларда қийналасан. Қоратаппак узоқ – узоқларда чақнаётган чақмоқларга ғамгин боқиб деди:
- Раҳмат, Калоний ака. Лекин сиз тушкунликка тушманг. Ёруғ, лирик шеърлар ёзинг. Ижтимоий – сиёсий мазмундаги шеърларингизда эса доимо умум жониворий қайғулар янграб турсин. Махаллийчилик, миллатчилик, чегаралашга, махдудликка олиб борадиган боши берк кўча – худбинликдан бшқа нарса эмас. Ватан тушунчасини кенгроқ тушуниш керак. Калоний ака, жаҳондаги ҳамма жонворларни Худо яратган. Шундай экан Ватанимиз битта. У ҳам бўлса галактикалар, квазагалактикалар, кўз илғамас бепоён коинот туманлигида сирли механик қонуниятга бўйсунган холда айланаётган ер шаридир. Агар ер юзидаги барча мавжудодлар ўзаро муроса, ахилликда яшаса уруш, қирғин, очарчилик, ўлат деган жирканч нарсалар ўз – ўзидан йўқолиб, қурол – аслаха, чегара, югур – югурга сарф бўладиган маблағлар фаровонликка, озодлик ва тинчлик - хотиржамликка хизмат қилади. Мана шулар хақда ёзинг. Каламуш Калоний Қоратаппакнинг оғзига тикилиб қолди. Сўнг шошиб оғзидаги носни бир четга туфлади. Кейин деди:
- Қойилман, Қоратаппак! Қойил! Донишманд қумурсқасанда! Сен олий уқув юртида ўқишинг керак - деди.
- Албатта ўқийман. Чет элда ўқиб "Бир пой шиппак”ка маърифат олиб келаман - дея яна олис чақмоқларга боқди Қоратаппак.
- Бор, албатта чет элга бор, укажон. Юртимизга маданият, маърифат олиб кел. Мен ҳам сен билан бирга кетардиму келинаянг оғираёқда. Менга қара, Қачон кетмоқчисан?
- Шу бугун, Хозироқ кетаман. Хайр, Калоний ака. Қоратаппак шундай деб бошидаги пилта отган, қозонсимон дўпписини айлантириб – айлантириб тўғрилаган бўлди. Сўнг қўшиб қўйди: - Анхорорти мамлакатига кетяпман.
- Нима? Анхорортига? Хозира? Калланг борми? Анхордан нимада сузиб ўтасан? Ҳаво айниб турган бўлса. Тўфонда чўкиб кетсанг нима бўлади? Э, сени қараю! Тўхта, мен ҳозир... Каламуш Калоний шундай деб инига кириб кетди. Анчадан сўнг қўлида бир пой калиш билан қайтиб чиқди. У Қоратаппакка деди: - Манабуни кема деса бўлади. "Титаник”нинг худди ўзи. Хар қандай тўфонга дош беради. Ичига озуқа ҳам собқўйдим. Юр, ўзим кузатиб, кемага чиқариб юбораман. Бу калишни қишда еймиз деб сақлаб қўювдим. Сенга насиб қилган экан.Илму маърифат йўлида шу муборак калишни қурбон қиламан... Қоратаппак этироз билдирди:
- Хожати йўқ, Калоний ака. Раҳмат. Соҳилдаги қамиш ўрмонига қайиғимни яшириб қўйганман. Сиз билан шу ерда хайрлашамиз. Хўп, хайр ака. Каламуш Калоний ноилож Қоратаппак билан хайрлашди. У то Қоратаппак кўздан йўқолгунга қадар қўлидаги калишни силкитганича қараб турди. Қоратаппак узоқ юриб нихоят Анхор қирғоғига келдида қамишлар орасидаги писта пўчоқни судраб сувга туширди. Сўнг пистапўчоққа чиқиб эшкакларни қўлга оларкан нариги соҳил томон сузиб кетди. Эсаётган шамол ва беқарор тўлқинлар пистапўчоқ кеманинг тўғри сузишига ҳалақит берар, бу қудратли қаршиликни енгиш учун Қоратаппак бор кучи билан эшкак эшарди. У шу тариқа узоқ сузди. Бу орада оқшом тушиб анхор усти қоронғулашди. Булутлар бағрида дахшатли чақмоқлар чақнаб шохлаб кетар, момақалдироқ овози оламни ёриб юбораётганга ўхшарди. Анхор юзаси қоронғу бўлгани учун Қоратаппак таваккал эшкак эшар, чақмоқлар ёруғидагина кўриниб қолгувчи долғали тўлқинларда йўналишни аниқлашга қийналар, уни чет элда ўқишдек буюк орзу порлоқ маёқ каби чорлади. Эл – юрт, Ватан қайғуси унинг қалбига қувват, руҳига қанот бағишларди. Шу маҳал ёмғир томчилай бошлади. Баҳайбат ёмғир томчилари Қоратаппакнинг кемасини гох у ёнга гох бу ёнга қийшайтириб юборар, Қоратаппак қозонсимон дўпписида пистапўчоқ қайиғи ичига тўпланаётган сувни олиб анхорга сочарди. Тинимсиз харакатлардан чарчаган Қоратаппак ҳамон чўкиб кетмаслик учун курашар, унинг шалаббо юзлари чақмоқлар нурида ялтирар эди. Ёмғир эса яна кучайди. Кейин дўл ёға бошлади. Битта дўл парчаси тегиб Қоратаппакнинг қайиғини иккига бўлиб юборди. Қоратаппак сувга қулади. Лекин у чаққонлик билан пистапўчоқ қайиқнинг бир бўлагига тирмашди. У қайиқ бўлаги устига чиқиб ётувди ҳамки оғир зарба таъсирида хушидан кетди.

Давоми бор

Категория: Ҳикоялар | Просмотров: 1637 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz