Жума, 17.05.2024, 01:32Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Апрель 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Апрель » 6 » Холдор Вулқоннинг "Қоратаппак" қиссаси
Холдор Вулқоннинг "Қоратаппак" қиссаси
21:35
Коратаппак


Иккинчи боб

Қоратаппак хушига келиб кўзларини очди. Бу пайт у намхуш қумлоқда ётар, анхор тўлқинлари жониворлардай қумда ўрмалаб келиб уни яна анхорга олиб кетишмоқчи бўлишар эди. Шунда Қоратаппак қамишга қўниб турган катта – катта кўзлари ўзига ярашган сўзанакни кўрди. У ўрнидан туриб юрмоқчи эди кўзлари тиниб гандираклаб кетди. Қоратаппак мувозанат сақлаш учун сув ажриғининг баргини тутиб қолди. Сўнг Сўзанакка деди:
- Ассалому алайкум, ака, яхшимисиз? Кечирасиз, мен қаерга келиб қолдим? Сўзанак мовий кўзларини аланг – жаланг қилиб гапира кетди:
- “Ака” дейсизми? Нечанчи йилсиз ўзи?
- Саксон саккизинчи йилда туғилганман - деди Қоратаппак.
- Ҳа, тенг эканмиз. Менинг исмим Пиёлакўз. Қирғоқ қутқарув отрядида ишлайман. Кечаги тўфонда қайиғингиз халокатга учраб тўлқинлар сизни қирғоққа улоқтирди. Хушингизга келишингизни кутиб, офтобда қанотларимни қуритяпман - деди Пиёлакўз. Қоратаппак миннатдорчилик билдириб ўзини таништирди:
- Менинг исмим Қоратаппак. Ўтлоқорти мамлакатидаги “Бир пой шиппак” қишлоғидан келдим. Сизларда ўқиб илм – маърифат олиб юртимга қайтаман ва маърифат машъаласи билан билан жахолат зулматини ёритмоқчиман.
- Хуш келибсиз унда - деди Пиёлакўз. Сўнг қўшимча қилди: - Мана, қанотларим ҳам қурибди. Қани елкамга чиқингчи. Мен сизни ҳозир Сўзанарияга олиб бораман. Қоратаппак “Хўп” деб Пиёлакўзнинг елкасига чиқди. - Яхшилаб ўрнашиб ўтириб бўйнимдан махкам қучоқлаб олинг - деди Пиёлакўз. Қоратаппак сўзанакнинг айтганини қилди. Пиёлакўз пир этиб хавога кўтарилди. Улар хавода учиб боришаркан мўйловлари ва кийимлари шамолда Хилпираётган Қоратаппакнинг юраги аввал вахимага, кейин эса шодликка тўлди. У биринчи бор парвоз қилаётган эди. Бепоён осмонда, ўтлоқлар, ўрмонлар, дарёлар устидан учиб юриш қандай ажойиб бўлар экана! - ҳаёлидан ўтказди у.
- Қалай, қўрқмаяпсизми, Қоратаппак?! - деди кўз қири билан қараб Пиёлакўз.
- Йўқ! - деди Қоратаппак. Улар анча вақт осмонда парвоз қилиб одамлар эртаки буғдой самонини йиғиштираётган буғдойпоя четига қўнишди. Бу ерда сўзанаклар шу қадар кўп эдики, Қоратаппак уларни санаб саноғига етолмади. Пиёлакўз Қоратаппакни сомон ғарамлари ортидаги қари тут қароргохига, Сўзанаклар сардори Самогирнинг хузурига олиб борди. Самогир Сўзанарияга яхши ният билан келган Қоратаппакни мехмон қилди. Қоратаппак Сўзанарияда олти ой қолиб кетди. Бу орада у Сўзанария учувчилар тайёрлаш билим юртини тамомлаб лейтенант унвонини олди. Баҳорда Сўзанаклар сардори Самогирнинг фармони билан лейтенант Қоратаппак илму маърифат ва тараққиёт ўчоғи бўлмиш олис Ўрмонияга ўқишга юбрилди. Уни сўзнаклар эскадрилияси кузатиб борди. Шундай қилиб Қоратаппак Сўзанариялик дўсти Пиёлакўз билан Ўрмонияда ўқий бошлади. Улар ўқиётган университет ташландиқ автомобил шинаси ичига жойлашган эди. Қоратаппак зачёт топшириб ётоқхонага кетаётган эди, бирдан хавода Пиёлакўз пайдо бўлдида улкан Қоқи ўт дарахтига қўнди. Сўнг Қоратаппакка “Лейтенант, сенга ҳат бор” деди. Сўнг аллақачон сенлаша бошлаган дўстига хатни узатди. Қоратаппак раҳмат айтиб конвертни очар экан, қум зарраси устига ўтириб хатни ўқий бошлади. Хат майса пўстлоғига ёзилган бўлиб онасидан келган эди. “Соғинчли салом. Салом ўғлим Қоратаппак. Яхши юрибсанми, болам? Ўқишларинг яхшими? Мусофирликда қорнинг оч қолмаяптими? Ёзган хатингда “Истипендия оляпман, ҳамма нарса етарли” деб ёзибсан. Шундай бўлса ҳам сенга озгина нон ушоқ посилка қилувдим. Олдингми? Болам, сира оч юрмагин. Ошқозонинг оғриб қолади. Ўзингни эхтиёт қил. Ёмон ҳашоратларга қўшилма. Қоратаппакжон, аканг Чалатаппак халиги махалламиздаги банги Эшакқурт бор эдию, ўшанга қўшилиб ёмон йўлга кириб кетди. Куйдириб кул қиляпти. Жиянларингни тирик етим қилиб хотинини ҳам қўйиб қимор ўлгурга отангдан қолган инимизниям бой берворди. Хозир ижарада ўтирибмиз. Яхши дегин, халиги Гувалабет деган йигитнинг хотини Хипчамиён кунда кун ора холимиздан хабар обтурибди. Кам бўлмасин худоё. Ўғлим, мени ҳам ҳадемай эгам чақириб қолади. Қаридим. Тезроқ келгин. Сени соғиндим. Айтгандай, эсим қурсин. Сенга Гувалабетнинг хотини салом айтиб юборувди. Пиёлакўз деган дўстинг билан тушган суратингни унга кўрсатдим. Суратга узоқ тикилиб турди. Сўнг “Қоратаппак акам анча ўзгариб кетибдилар. Уйланиб олган бўлсалар ҳам керак” деди. Вой, нега унақа дейсиз, қизим. Менинг ўғлим ўзбошимча эмас. Ўқишни битириб келса “Қизил шиппак”нинг энг чиройли қумурсқа қизига уйлантириб қўяман дедим. Болам, бўпти шу билан қисқача хатим итмомига етди. Дўстинг Пиёлакўз ўғлимга ҳам салом айт. Домлаларингни айтганини қил. Бемахалда кўчага чиқма. Хатнинг жавобини кутиб йўлларинга интизор кўз тутиб онанг”.
Қоратаппак хатни ўқиб бўлиб ўйланиб қолди. Пиёлакўз унга яқин келиб:
- Тинчликми? - дея сўради.
- Тинчлик - деди Қоратаппак хатни буклаб китоблар орасига жойлар экан. Сўнг қўшимча қилди: - Онам, сенга салом айтибдилар. “Саломат бўлсинлар” деб қўйди Пиёлакўз.
Икки дўст шу тариқа у ёқ – буёқдан гаплашиб ётоқхона тамонга кетишди.


Учинчи боб

Давлат имтихонларини топширишгач Қоратаппак билан Пиёлакўз дипломларини олиб Ватанларига қайтишди. Қоратаппак Сўзанарияда бир хафта мехмон бўлди. “Бир пой шиппак”ка қайтар пайти Сўзанаклар сардори Самогир Қоратаппак билан хайрлашар экан қардош Қумрсқа элига саломларини етказишини сўраб унга оқ қанд парчасини совға қилди. Қанд парчаси билан Қоратаппакни Ўтлоқортига элтиш Пиёлакўзга топширилди. Шундан сўнг икки дўст осмонга парвоз қилиб “Бир пой шиппак” томон учиб кетишди. Пиёлакўзнинг белида ўтириб пасдаги анхор сувларини кузатаркан Қоратаппак ўша олис чақмоқли кунларни, пистапўчоқ кемаси халокатга учраган машаққатли онларни хотирлади. Улар узоқ парвоз қилиб нихоят Қоратаппакнинг Ватани Ўтлоқортига ҳам етиб келишди. У ердан “Бир пой шиппак”ка ўтиб сўраб – суруштириб онаси жиянлари билан ижарада турган судхўр Тиллақўнғизнинг ковагига келиб қўнишди. Ўғлининг келганини хабар қилишгач ковак ичкарисидан қўлларини олдинга чўзганича Қоратаппакнинг онаси югириб чиқди. Қоратаппак ҳам онаси томон чопди. Улар қучоқлашиб кўришар эканлар она севинч кўз ёшларини тўкди:
- Келдингми, ўғлим. Кўзимнинг нури! Ўқийман деб мусофирликда қийналган эсли ўғлим! Қоратаппак ҳам онасидан узр сўради:
- Кечиринг, онажон. Мен бўлганимда сизнинг ижарада яшашингизга йўл қўймаган бўлардим. Сизни ва жиянларимни хозироқ бу ердан олиб кетаман! - деди. Она боласини бир лахза қучоғидан қўйиб Пиёлакўз билан кўришди.
- Айланай, Пиёлакўз ўғлимдан. Яхши келдингизми? Ота – онангиз, махалла кўйлар тинчми? - деди у. Пиёлакўз ҳам раҳмат айтиб ўз навбатида хол – ахвол сўради. Кампирга далда берди. Қоратаппак жиянлари билан дийдорлашди. Шу махал Тиллақўнғиз пайдо бўлиб меҳмонлар билан кўришди. Қоратаппак Тиллақўнғизга раҳматлар айтаркан, ижара хақини тўлаб онаси билан жиянларини Пиёлакўзнинг елкасига чиқарди. Пиёлакўз “пир” этиб хавога кўтарилди. Улар Қоратаппакнинг кўрсатмаси билан Каламуш Калонийнинг ини томон учишди. Манзилга етишгач Қоратаппак Каламуш Калонийнинг эшигидаги қўнғироқ тугмачасини босди. Ичкаридан ёшгина каламуш чиқдида савол назари билан Қоратаппакка тикилди.
- Калоний акам бормилар? - деди Қоратаппак.
- Дадам, ухлаяптилар, ким келди деб қўяй? - деди каламушча.
- Қоратаппак акам кептилар, денг - деди Қоратаппак. Каламушча инга кириб кетди. Анчадан кейин ичкаридан йўл – йўл пижама кийган қориндор шоир Каламуш Калоний чиқиб келдида қичқирди:
- Қоратаппак! Ука, ўзингмисан?! - Вой бў-ў! Ўзгариб кетибсану а?! Ие сомолётинг ҳам борми? Буни қара, ҳарбий кийим роса ярашибдида. Унвонинг лейтенантми?! Оббо сеней! Неча йил кўришмадик! Э, қойил. Ахири айтганингни қилибсанда – а? Э, яшавор! У шундай дея Қоратаппакни кафтига олиб кўзларига яқин олиб келди.
Қоратаппак ҳам хол – ахвол сўради. Кейин онасини, дўстини ва жиянларини Каламуш Калонийга таништирди. Ахволни тушунтириб онаси ва жиянларига вақтинчалик бошпана беришини илтимос қилди. Каламуш Калоний деди:
- Эҳ дўстим, ахир дўстмизку! Сенинг онанг менинг онам, сенинг жиянларинг менинг жиянларим эмасми? Мархамат. Уйимиз кенг. Булар қанча жойниям эгалларди. Бир ойда бир икки дона буғдой ейдида. Озиқ – овқат Худога шукр, сероб Ғамлаб қўйибман. Уй – жой, молу дунё топилади лекин дўстингни йўқотсанг уни топиш қийин. Ҳеч ташвиш қилма ука. Ўзинг ҳам дўстинг билан бирга бизникида яшайверинглар.
- Раҳмат, Калоний ака. Бу яхшилигингизни хеч қачон унутмайман - деди Қоратаппак. Шу пайт Каламуш Калонийнинг хотини Кемриннисо чиқиб қолиб мехмонлар билан кўришаркан ҳаммалари олдинма – кейин ичкарига кириб кетишди.


Давоми бор

Категория: Ҳикоялар | Просмотров: 1608 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz