Жума, 17.05.2024, 01:11Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Апрель 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Апрель » 6 » Холдор Вулқоннинг "Қоратаппак" қиссаси
Холдор Вулқоннинг "Қоратаппак" қиссаси
21:31

Коратаппак


Тўртинчи боб


Қоратаппак Каламуш Калонийникига жойлашгач, дўсти Пиёлакўз у билан хайрлашиб ўз юрти Сўзанарияга учиб кетди. Қоратаппак “Бир пой шиппак”ка бориб ўзи туғилиб ўсган қишлоғига хашар йўли билан мактаб қурди. Қумрсқалар, хашоротлар ва бошқа жониворлар ўз болаларини олиб келиб унга топширишди. Қоратаппак озодлик, мустақиллик ғояларини болалар онгига сингдиришга харакат қилар, Уларни экскурсиларга олиб чиқиб буюк анхорнинг бепаён кўринган бўтана ва шошқин сувлари, долғали тўлқинлари, қирғоқдаги мовий шамолларда шовуллаб ётган баҳайбат ва қалин қамишзор ўрмонлари, осмонўпар кесак тоғлари ўтиб бўлмас тропик ажириқ чангалзорлари минг – минглаб сўзанаклар учиб юргувчи чексиз ўтлоқлар соясида бутун бошли қумурсқа қабиласи салқинласа бўладиган оппоқ очилгувчи улкан ёввойи гулларга, улар орқали Ватанга яъни она заминга мухаббат уйғотар бу йўлда тиним билмай ишларди. Бир куни синфга янги ўқувчи келди. Унинг исми – фамилиясини ўқувчилар рўйхатига тиркаётиб Қоратаппак бироз ҳайрон бўлиб қолди. Чунки янги ўқувчининг исми ҳам Қоратаппак эди. Қоратаппак у ўқувчига бир зум тикилиб туриб “Адаш эканмиз” деб қўйди. Ўша куни кечқурун қаттиқ бўрон турди. Қоратаппак бўкираётган тунги бўронлар наърасини тинглаб ётар экан у япроққа ўраниб ётган қоровулхона дарчаси тақиллади. Қоратаппак ёнарқуртни олиб дарчага яқинлашдида ойнадан қаради. Ташқарида акаси Чалатаппак турар эди. Қоратаппак эшикни очди. Акаси ичкарига кираркан қовоғини уйганича укаси билан йиғлаб қучоқлаб кўришди. Қоратаппакнинг юзидаги табассум нурлари сўниб акасига ўтириш учун жой кўрсатди. Акасидан хол – ахвол сўради. Чалатаппакнинг хасратидан чанг чиқди. Кўз ёши қилди.
- Ука, келганингни эшитиб хурсанд бўлдим. Онамниям анави судхўрникидан олиб кетибсан. Раҳмат, яхшиям сен бор экансан. Отам рахматли тирик бўлганларида сенинг муваффақиятларингни кўриб роса хурсанд бўлардилар. Айтишларича учувчи лейтенант бўлган эмишсан. Қандай яхши. Сен қумурсқалар тарихида биринчи лейтенантсан. Илойим, генерал бўлгин. Энди, укажон, мен ҳам сен айтган йўлдан юраман. Чизган чизиғингдан чиқмайман. Агар билсанг кечасида келишимнинг боиси бор. Оёғинга бош уриб келдим. Мени ўлимдан қутқар. Қиморда эшакқуртларга ютқазиб қарздор бўлиб қолдим. Агар пулни бир соатдан кейин олиб бормасам қуртлар мени сўйишади. Жон ука, қўллавор. Энди қайтиб қимор ўйнамайман. Йўқ дема. Ахир акангман. Ота хукмидаман - деди.
Қоратаппак акасининг бу гапларидан ўйланиб қолди. Анчадан кейин кийиниб акаси билан ташқарига чиқдида қоровулхона эшигини қулфларкан ака – ука бўронли зулмат қўйнига кириб кўздан ғойиб бўлишди. Улар узоқ юриб ялпиз ўрмони ортидаги ертўлага жойлашган қиморхонага кириб боришди. Уларга уяли телефон ушлаган соқчи бешиктебратар пешвоз чиқиб Чалатаппакка:
- Соққани олиб келдингми? - деди. Чалатаппак “Ха” дегандай бош ирғади. Бешиктебратар уларни тутун туманлари аро қиморхона залига олиб ўтди. У ерда жинси шим, шпорли туфли, эгнига кавбойка, бошига кавбойлар шляпасини кийиб олган Босс Семизқурт сигара чекиб ўтирар. Унинг атрофида жунли қурт, симқурт,Гўшкетди, Бўзоқбоши ва чаёнлар ҳам бор эди. Қоратаппак Боссга қараб:
- Акамнинг сизлардан неча пул қарзи бор - деди. Босс суммани айтди. Қоратаппак стол устига бир даста ажнабий пул ташлади. Қурт – қумурсқаларнинг оғзилари очлиб қолди. Шифтдан ипга соилиб тушган олма қурти пулларга тикилиб:
- Ни фега себе! Ахир бу кўкавой соққаку. Анхорортинская валюта! - деб юборди. Босс семизқурт бриллиант кўзли узук таққан бақалоқ панжалари билан пулларни олар экан. Қоратаппака тикилиб қолди.
- Қайтими керак эмас. - деди у. Сўнг акасига қараб: - Энди қайтиб қимор ўйнаманг. Қани, кетдик - деди. Акаси раҳмат айтди. Лекин кетишга шошилмади.
- Ука, сен боравер. Менинг буларда икки оғиз гапим бор. Хотиржам бўл. Қимор ўйнамайман - деди. Қоратаппак нима дейишини билмай туриб қолди Сўнг ноилож акасини қолдириб ташқарига чиқди.


Бешинчи боб


Қоратаппак ота – оналар мажлисини чақирди. Ота – оналар йиғилгач қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган айрим хатолар ҳамда баъзи муаммолар юзасидан нутқ сўзлади. Йиғилиш мунозарасидан олдин аълочи ўқувчиларнинг ота – оналарини рағбатлантириб уларга пўстлоққа битилган фахрий ёрлиқларни топширди. Навбат Қоратаппак деган ўқувчининг ота – онасига келганда у:
- Хуррамов Қоратаппакнинг оиласидан келганлар борми? - деди. Шу махал орқа парталарда ўтирган бир қумрсқа аёл ўрнидан туриб доска томонга юрди. У узун кўйлак кийиб рўмол ўраб олган эди. Қоратаппак деди: - Шундай фарзандни тарбиялаганингиз учун сизга ва сизнинг оилангизга мактаб маъмурияти номидан ташаккур эълон қиламиз! - у шундай дея аёлга фахрий ёрлиқни узатди. Аёл ҳаё билан қизариб – татариб ёрлиқни олаётганда Қоратаппакнинг юраги шув этиб кетди. Чунки бу аёл Қоратаппакнинг биринчи мухаббати Хипчамиён эди. Хипчамиён ёрлиқни олиб жойига ўтирди. Шундан кейин Қоратаппак нима деганини ҳам, нима қилганини ҳам тузук – қуруқ эслай олмайди. Йиғилиш кузаб хашоротлар, қумрсқалар инларига тарқалишаркан Қоратаппак директор хонасида ўтирганича бир нуқтага тикилиб узоқ ва оғир ҳаёлларга толди. Юраги эзилди. Қанча ўтирди билмайди. Бир маҳал эшик охиста тақиллади. Қоратаппак ҳайрон бўлиб эшикка тикилди. Кейин яна тақиллаш эшитилди. У: - Ким?, мархамат, киринг - деди ҳайрон бўлиб. Хонага хаё ва ибо билан салом бериб Хипчамиён кириб келди. Қоратаппак ўрнидан туриб кетди. У шошиб Хипчамиён яқинлашдию нима қилишни билмай тўхтаб қолди. Кейин: - Хипчабел, келинг. Бормисиз бу оламда? Хали сизни кўриб юрагим бўғзимга тиқилиб қолгандай бўлди. Сизниям кўрар кунлар бор эканку - деди энтикиб. Хипчамиён ортиқ чидай олмади. У йиғлаб ўзини Қоратаппакнинг қучоғига отди. Шу махал хонага пақир ва латта кўтариб фаррош хотин капалак кириб хайратдан ағрайиб қолди.


Олтинчи боб

Қоратаппак тошфонар ёруғида конспект ёзиб ўтирган эди кутилмаганда хона деразасининг ойнаси “Тарс!” этиб синиб ичкарига катта тош келиб тушди. Қоратаппак шошиб ўрнидан турдида ташқарига чиқди. У ташқарига чиқиши биланоқ бошига теккан оғир зарбадан юз – тубан йиқилди. Хушдан кетган Қоратаппакни Гувалабет хуморидан чиққунча тепди. Сўнг:
- Бировнинг хотинига кўз олайтирадиган қумрсқага ўлим! - дея мактабга ўт қўйиб юборди. Қоратаппак ўзига келганида мактаб ёниб битиб, тутаб ётар, юзлари қурум, кўзларида ёш шогирдлари унинг бош томонида йиғлаб ўтиришарди.
“Ўлганнинг устига тепган” деганларидай шу кеч Қоратаппакни жандармерияга олиб кетишди. У ерда Қўнғизхоннинг жандармлари Қоратаппакка “Мустақллик ва озодлик каби жамиятга зид зарарли ва захарли ғояларни ёш авлод ўртасида тарғиб қилиш, давлат тўнтаришга уриниш, конституциявий тузумга ҳамма жониворлар учун ҳурматли бўлмиш Қўнғизхонга Қўнғизхон орқали Император Хазратлари Тўнғизхон сиёсатини омма орасида обросизлантиришга уриниш” каби турли айбларни қўйиб қамаб қўйишди. Бу нохақлик Қоратаппакнинг ҳалол қумрсқа, покиза, сотилмас қалб эгаси, мустақиллик ва озодликнинг хақиқий фидоийси эканини яхши билган инсофли соғлом фикрли мавжудодлар ғазабини қўзғади. Улар пўстлоқ ва япроқларга ёзилган “Қоратаппакка озодлик!” “Йўқолсин Қўнғизхон!” каби шиорларни кўтариб тинч намойишга чиқишди. Лекин Қўнғизхоннинг махсус хизмат вакиллари намойишчилар орасига қумурсқаларни киритиб атайлаб тўпалон уюштирдида намойишчиларни “экстримист” яна алламбало атамалар билан номлар экан қумурсқа ва хашоротларни вахшийларча қириб ташлади. Ҳеч қанча ўтмай сохта айбловлар, сохта адвокат ва сохта тергов билан яширин ёпив суд хукмини чиқаришган золимлар Қоратаппакни ўлим жазосига махкум этишди. Қўнғизхоннинг фармони билан Ўтлоқортидаги ялангликка Қоратаппак учун қатлгох қурулдию У ерга бош кесадиган жодиси ўткир гильотина ўрнатилди. Қатл куни барча жонзодлар қўрқитиб қўйиш учун ёшу қарини Қоратаппакнинг қатлгохга хайдаб келишди.
Ноғораи калонлар чалингач оёқ - қўли занжирланган, бошига қоп кийдирилган Қоратаппакни Гильотина ёнига олиб келишди. Ноғоралар садоси тингач Жаллод Чигиртка ёнида турган қизғиш ялтироқ совутли Суварак Қўнғизхоннинг фармони бўлмиш хукмни ўқий бошлади:
- 1988 йилда туғилган Қоратаппак Галатаппак ўғли ҳаммамиз учун ҳурматли Император хазратлари Тўнғизхон жаноби олийларини рухсатисиз чет элда ўқиган, ёш авлодни йўлдан уриб уларни онгига жамиятимиз учун ёт ва хавфли Мустақллик, озодлик каби буржуазия ғояларини синдиришга шу орқали давлатни, конституцион тузумни ағдаришга урунишда айбланади ва ўлим жазосига махкум этилади! Хукм бош кесувчи Қурилма Гильотинада ижро этилсин. Бу иш мухтарам Жаллодларга юклатилсин. Жумла хашоротлар, даррандаю чаррандалар падари бузруквори, доноларнинг доноси, Қўнғизхон.
Фармон ўқиб эшиттирилгач Қоратаппакка сўз берилди. Қоратаппак бошига қоп кийдирилган холда гапира бошлади:
- Азиз мавжудодлар, менга қўйилаётган айблар ҳаммаси ёлғон! Ахир жонзодлар озодлиги мустақллиги учун кураш ҳам айб бўларканми? Бизларни экстримист, террорист дея аташлари нотўғри. Демократлар ҳамма замонларда ҳам терроризмни жонзодлар қони тўкилишини кескин қоралаб келганлар. Қўнғизхон ва унинг ювиндихўрларига ишонманглар. Улар олиб кетаётган йўлнинг боши берк. Шахсга сиғиниш, мустабид диктатура мисоли бир тўғон. У ғов бўлган жамият дарёлар каби димланиб охири дахшатли тошқинга сабаб бўлади. Ватандошларим сизларга менинг васиятим; Қўрқмасдан бирлашиб, қудратли тўлқинга айланинг чириган системага, золим ва сохта хукуматга ўз талабрингизни қўя билинг! Сафларимизни сотқинлардан тозаланг! Озодлик ва Эрк учун курашинг! Хамжихат ва бирдам бўлсангиз албатта золимлар енгилиб Эрк тонги отажак... Шу ерга келганда Қўнғизхоннинг малайлари Қоратаппакнинг гапини бўлиб юборишди. Улардан бири:
- Етар, унинг бўйнини гильотина ғулига махкамланглар! Жиноятчининг бошини кесиш унинг туғишган акаси Чалатаппак томонидан ижро этилади! Ака ўз укасининг бошини кесиб Император Тўнғизхон ва доноларнинг доноси мухтарам подшохимиз Қўнғизхонга ўз садоқатини изхор қилади! Чол, ноғорани! - деди. Ноғоралар зириллаб қатлгохга Чалатаппакни олиб чиқишди. Малайнинг имоси билан ноғора садолари бир зум тўхтади. Малай деди: - Чалатаппак, вазифани бажаришга тайёрмисан? Чалатаппак топшириқ олган аскардай оёқларини жуфтлаб қоматини ростладию:
- Худди шундай, жаноби жандарм! - деди у. Сўнг давом этди. - Буюк тўнғизхон ва мухтарам Қўнғизхонлар менга шундай масъулиятли вазифани юклаган экан мен уларни ишончини оқлайман! Қатл машинасининг тугмачасини босиб зиммамга юкланган тарихий вазифани шараф билан адо этаман!
- Бракалла! - деди жандарм.
Шу пайт тўпланганлар орасидан “Э, худойим!” деган фарёд эшитиларкан қатлгох тамон рўмоли елкасига тушиб қолганича оппоқ сочлари тўзиб Қоратаппакнинг онаси югириб кела бошлади. Уни соқчилар ушлаб қолишди. Она турган жойида фарёд чекарди:
- Болагинам! Қоратаппакжон! Сени шу ахволда кўргунча кўзларим кўр бўлиб қолса бўлмайдими!! Чалатаппак, жувонимарг, ўз укангни, жигарингни ўлдиришга қандай рози бўлдинг!! Эй, худойим! Она қумурсқа шундай деб туриб хушидан кетди. “Онажон!” деди Қоратаппак. Жаллодлар уни гильотина остига энгаштириб ғулга боғлаш учун харакат қила бошладилар. Шу махал кутилмаган воқеа юз берди. Қатлгох осмонида сўзанаклар эскадрилияси пайдобўлдида уларнинг бир қисми шиддат билан пастлаб Қоратаппакни ва унинг онасини кўтарганича ўтлоқ томон учиб кетишди. Сўзанаклар эскадрилиясининг қолган қисми қатлгохда саросимага тушиб қолган Қўнғизхоннинг малайларига хужум қилди. Бу ёрдамдан рухланган мавжудодлар сўзанакларга ёрдамлашиб қуролланган золим жандармларни янчиб ташладилар. Қоратаппакнинг акаси Чалатаппак қочиб хас – хашаклар орасига беркинди. Ғолиб жонзодлар “Яшасин озодлик!”, “Яшасин мустақиллик ва Эрк!”, “Яшасин Қортаппак!” дея хайқирарди.


Еттинчи боб

Қатлгохда юз берган воқеани эшитиб Қўнғизхоннинг қути ўчди. У зудлик билан ўтлоқорти худудида фавқулодда холат эълон қилиб комендантлик соатини жоррий қилди. Озодлик деган эркагу “Мустақиллик” деган муслима сўроқсиз – терговсиз учраган жойида шафқатсиз ўлдирилсин! - дея арму фармон қилди. Шундай қилиб хукумат деб аталган бир тўда қонхўр золимлар билан мустақиллик ва эрк деган жонзодлар ўртасида муросасиз уруш бошланди. Мустақиллик тарафдорларининг шонли қўшинларига лейтенант Қоратаппак қўмондонлик қила бошлади. Унинг қўл остида иттифоқдош сўзанаклар эскадрилияси харбий хаво жангларини олиб бориб Қўнғизхоннинг пехотаси, Қўнғиз бронетранспортёрларига мислсиз талофатлар етказар эди. Бир тамонда эрксевар чумакарилар харбий базалардан хавога кўтарилиб душманнинг Тиллақўнғиз, Бузоқбоши, чивин, пашша, сўна каби қирувчи самолётларини уриб туширишар, уриб тушурилган харбий учоқлар ғинғинлаганича шўра, Қуртена, Қарғатирноқ ўрмонларига қулар эдилар. Шоир Каламуш Калоний жангномалар ёзиб Қоратаппак қўшинларини рухлантириб турар эди. Катта талофат кўраётган Қўнғизхон харбий кантракт йўли билан катта пуллар ваъда қилиб кана, бит, чаён ва бошқа қонхўр газандалардан ёнланма армия тузди. Лекин “Бир пой шиппак” осмонларидаги тарихий жангларда қўнғизхоннинг ёлланма армияси ҳам қанотли ва қанотсиз чумолилар томонидан битта қўймай қириб ташланди, тор – мор этилди. Албатта Қоратаппакнинг харбий хаво эскадрилияси, денгиз флоти ва пехотасининг юзлаб жангчилари бу муқаддас урушда шахид бўлдилар, азиз жонларини мустақиллик учун қурбон қилдилар. Ўтлоқорти осмонида олиб борилган хаво жангларининг бирида Қоратаппак оғир яраланиб халок бўлган сўзанакдан катапулта қилди. У тўзғоқ уруғини парашют қилиб отқулоқ баргига қўнмоқчи эди аксига олиб ерга қулади. Уни бехуш холда зубтурум баргида харбий дала госпиталига олиб келишиб чўпаклардан ясалган жаррохлик столига ётқизишди. Лейтенантнинг учта оёғи снаряд парчасидан тилка пора бўлган эди. Қоратаппакнинг томирларига Хонқизи хамширалари чирмовиқ найчалари ёрдамида “гемодез” қон тозаловчи суюқликни қўйишди. Жаррохлар консилиум ўтказишиб қахрамон жангчи Қоратаппакнинг учта оёғини кесиб ташлашга қарор қилдилар.

Саккизинчи боб


Қўшинлари тор – мор қилингач Қўнғизхон давлат ғазнасидаги олтинларни олиб Тўнғизхоннинг юртига Музландияга қочди. Ўтлоқорти озод бўлиб “Бир пой шиппак”даги энг баланд қирқбўғинга Мустақиллик байроғи ўрнатилди.
Ғалаба майдони жонзодларнинг шодон кулгиларига харбий оркестр садоларига тўлган. Ўтлоқортиликларнинг Қўнғизхон устидан қозонган ғалабасига бағишланган харбий парад уюштирилиб минбарга Қоратаппакни ҳам таклиф қилишди. Қоратаппак минбарга қўлтиқтаёқлар ёрдамида кўтарилди. Чунки унинг учта оёғи сунъий оёқлар эди. У минбарга кўтарилганда оркестр садолари тиниб жонзодлар жим бўлди. Ғалаба митингини олиб бораётган Қанотли чумоли хаяжон билан гапира бошлади.
- Азиз Бир пой шиппакликлар! Аввало ҳаммангизни буюк ғалаба ва эришилган Мустақиллик билан чин юракдан табриклайман! Ҳамда мамнуният билан сизларга маълум қиламанким, митингимизда Ватанимизнинг содиқ ўғлони ва Ўтлоқорти қахрамони Қоратаппак Галатаппак ўғиллари иштирок этмоқдалар. Майдонни гулдирос қарсаклар товуши тутиб кетди. Қарсак товушлари тингач қанотли чумоли яна сўзида давом этди. - Энди сизларнинг ижозатингиз билан Қоратаппакнинг кўксига қахрамонлик нишонини тақиб, генераллик унга погонларини топширмоқчиман! Бугундан бошлаб лейтенант Қоратаппак лейтенант эмас Генерал Қоратаппак деб юритилажак! Жонзодлар яна қарсак чала бошладилар. Оркестр садолари янгради. Қанотли чумоли Қоратаппакнинг кўксига Қаҳрамонлик нишонини тақиб, генераллик пагонларини топшираркан деди: Мухтарам генерал, харбий парадни қабул қилиб олинг! Сиз бунга лойиқсиз! Бу гаплардан Қоратаппакнинг кўзларида ёш пилдираб димоғи ачиди. У озиб кетган қўлларини кўксига қўйиб “Раҳмат, миннатдорман. Умримнинг охиригача Ватанга, юртимга, элимга хизмат қиламан! – деди.


Холдор Вулқон

1988 йил. Маслахат - Ташкент.

Категория: Ҳикоялар | Просмотров: 1469 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz