Пайшанба, 09.01.2025, 01:09Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Август 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Август » 30 » МИЗХАППАРНИНГ ЎН ИККИНЧИ МАКТУБИ
МИЗХАППАРНИНГ ЎН ИККИНЧИ МАКТУБИ
08:00
Мизхаппарнинг ўн иккинчи мактуби


Холдор Вулқон, Канада.

Салом, Сайтмират ака. Анчадан бери хат ёзмай қўйганим учун хузур сўрайман. Мен Олимпиадага кетиб қолувдим.Олимпиада дегани Олимлар пиёда, золимлар туяда юрадақан жейтакан.Мен Қоратэминан шуғулданган бўсамам, Олимпиядага бораман деб сира ўйламаганийдим.Олимпиядага боришим жуда қизиғўлди. Камандуримиз генрал летнант Қурумбўй «Қизил яланғаяқлар» партиясининг нўбатдаги қурилтойини ўткизмасак бўмейди, Мизхаппар. Чўчқахонадаги қороргохимиз хавплик. Қурултой ўткизятканимизда томи ўпирилиб тушиб партиямиз озаларини босиб қолиши муким. Шу чун Ширмонбилақ тоғларига чиғиб кетейк – деди. Бошлихти ҳўкми ҳўк деб битта қўйди еталап, камандурга эргаштик. Ширмонбилақ тоғларига чиғип, булутлар буйтип судралиб юрадиган чўққиларга яқин жейтка логир қурдик дагин, мен қўйди сўйдим. Мамадиёрминан Йўлдашвўй қўйди панжаларидан босиб туришди. Пичақ жичча ўтмасрағакан сўйиб бўгунимча қўй бечара роса вангиллади. Шундан кегин қўйди терисини шилиб, лахм гўшидан шашлик қимақчи бўлдик. Миндей қорасек, туз йўқ. Оббо! – деб ўйланиб қолдик. Туз олиш эстан чиғипти. Қурумбўй трупкасига мўхўрка тиқиб туташтирип чекиб: - Қизиляланғаяқ Мизхаппар, Ревалусия номиминан буюраман.Пастка тушиб маҳалладан туз обчиғинг! – деди. – Ес, камандур! – дедим мен. Шуйтип, арчазорлар оралаб кеткан илонизи сўқмахлардан юриб мен пастка туштим. Асфол йўлга етканимда қайдандир бир капалик мошина келиб тўхтаб ичидан икки киши тушдида, э йўқ, бе йўқ бошимга қоп кийдириб, қўлимди қайрип номаълум томонга опкетишти. – Ҳой, мен сизларга нима қилдим? Мени қаёққа опкетяпсизлар?! Мен мухалипатга туз оборишим керак! – дея бақирдим. Оммо улар ихтиборам беришмади. Бу тажовуз партиямизди сиёсий похолиятиминан боғлиқ бўса керак деб ўйладим. Изақ йўл юрип нихоят бир жейтка етиб бордик. Бошимдан қопни олишти. Ёруғликтан кўзларим қамашиб кетти. Қорасам, тўридаги устолда галустук таққан бир нусха ўтирибди ялпайиб. У менга: - Сен умрингда бўкиска тушканмисан? – деди.

- Йўқ, мен қоратэминан шуғулданганман ҳолос – дедим. – Яхши, индақа бўса, сен Олимпиядага борасан. У ерда Ватанимиз турма камандаси шаънини химоя қиласан - деди гулустуглик истолига баттар ялпайиб. Шуйтиб десангиз, бир – иккита промуотрларминан Олимпиадага жўнадик. Биринжи қатнашган спорт турим югириш бўйича мусобақа бўлди. Йўлакчага чиғиб старт чизиғига бордим. Қорасам, биттаси писталет ушлап турганакан. Унга ҳовотирминан қораб қўйдим отиб – нетиб қўймасин деб. Олимпиядани тўпалангини чиқариш ичун ғаразлик махсатминан кеган террористка ўхшади назаримда. Бир маҳал ўша палакат писталетти теппага кўтариб вараааанг! эткизиб отворувди, янимдаги беш - ўнта қора – қура одамлар ура қочворишди. Бўсса бўлди СНБ қувиб келяпти шиклик деб ўйлаб менам орқа – олдимга қорамей қочвордим. Жон –жахдимминан югириб ҳаммадан ўзиб кеттим.Наряғда беш – ўнтаси: - Бияққа! Бияққа қоч! – деб байрақчаларминан буйтиб чақиряпти. Нихоятта, бағри кенг, меҳрибон, яхши одамларакан, бечаралар. Мухалипатчилар шикилик дедим ўзимча. Уларга етиб, «Э, ҳайриятей» деб, тилим осилиб, ҳакиллаб турувдим одамлар мени соғ – саломат спесслужба таъқибидан қутилганим учун табриклашди.

Кегин жунналислар микрапўн тутиб ҳол – ахвол сўрашувди: - Харамидан бўғанакан, иплос. Отиб қўйишига сал қолди – дедим мен хансираб. Анан психологлар мени тинчлантириб мехмонхонага жўнатишди. Эртасига пидбўлга қатнашберасиз дейишди. Хўп деб истадионга бориб Ўзбекистон турма камандасига қорашлик бир аяғи синиб қоған ўйинчини ўриндоши супатида майдонга туштим. Бир сохот ияғдан – бияққа чопиб на аяғим тўпка тегди, на тўп аяғимга тегди. Аччувимдан тўпти бермаяткан ўйинчини шартта чолиб йиқиттим. Байроқча ушлаган судя чуттак чолиб мени ёнимга келди дагин: - Сизга сариқ каркишка! – деди. Мен ҳайрон бўп қолдим. Қизиғу одамди чолиб йиқитса каркишка беришаракан. Нечи кило? десам айтмади. Э, бир қоп бўсаям ханнада. Бир - икки ой қозон қайнайди. Неччи ойдан бери иссиқ овкат еганимиз йўқ. Етимди оғзи ошка етканда бунни қонапти деб тоғдаги шашлигам қопкетти. Чапайип калхўзида йил ўнакки ой ишлаб аччўт пулига кўз тикиб турувдик қарз бўп чиғдик. Бу ерларда сал адолат боракан. Агар астойдил бўлиб одам чолсам Олимпияда кузагунча бир икки тонна каркишка қиволаман. Шуларди ўйлаб туриб энди судяниям чолиб йиқитмоқчи бўлувдим судя худди акулани чўчитмоқчи бўған одам сингари чуттак чолиб менга: - Энди сизга қизил каркишка! – деди. Мен хурсан бўлиб қўлимди Ўзбекчасига буйтиб кўксимга қўйиб: - Раҳмат, ака. Жуда ажойип, адолатлик судйекансиз! Қойил, ҳамма судяларам сизга ўхшаганидайди! Кам бўменг!

Отенгизга раҳмат! Бу каркишкаларди энди емей – ичмей сотиб, партиямизди сиёсий похолиятини ривожлантирсагам бўлади. Партиямиз озалари, қолаверса Марказий Осиёда маҳаллий демократиянинг ўгай оотаси, Титан пикрлар эгаси, Буюк национал демократ, мўҳтарам камандуримиз генрал летнант Қурумчук жаноби олийлари номидан чуқур миннатдорчилик билдираман! Партиямиз Дўлат теппасига кеса сизга «Пахтакор» пидбўл командасининг акциялари ни сотамиз! – дедим. Адолатлик судя бўса: - Бўлди энди, бошқаларам сизга ўхшаган одам, уларам умидминан кеган, уларам пича каркишка ишлавосин – деб мени майдондан хайдаб чиқориворди, иплос. Харамидан бўған ёлғончи болейкан. Бир килоям каркишка бермади. Сволич. Хапа бўп турувдим промуотр мени тинчлантириб раҳмат айтти. - Раҳмат сенга, ўзимизди дорвозамизга гол уриб қўймаганинг учун . Эртага бўкиска тушасан – деди. Эртасига ринга чиғдим. Фигурамди кўриб золда ўтирган графинялар, аристократ хонимлар дод деворишди. Қўрққанидан. Чунки бўкис пирчеткаларди катталигидан кўк томири чиққан қўлларимди ингичкалиги билиниб, қовурғаларимди узоқдан туриб ҳам санаса бўлардида. Қор одамга ўхшаган гавдалик рақибим ринга чиққанда ўтакам ёрилай деди. Ўртакаш рақибимни залдагиларга таништирган маҳал барча томошабин ўрнидан туриб ярим сохот қарсак чолишди. Таништириш навбати менга келганда ўртакаш бутун зални бошига кўтариб: - Леди энд Жентлмен! Қаршингизда оддий шимга тақиладиган камар соҳиби Мизхаппааааааааааааар Таааааааааааааах – таююююююююююююф! - дея бақирди. Одамлар кулиб қотиб қолишди.Ниҳоят жанг бошланди. Мен бўкис перчаткаларимди бир – бирига уриб сакрай бошладим. Рақибим хам сакраб – сакраб менга яқин кедида: - Ҳа, исқирт Ватангадо, Ватанфуруш, Халқ душмани, туз еб тузлиққа туфлаган Кўрнамак, қўлга тушдингми?! - деса бўладими?

Аблах рақибим СНБшнигакан. - У бутун қахру ғазабини бир жейтка тўплаб туриб: - На, получай, предатель Родины! – дея бор кучи билан башарамга урган эди кучли зарба мени учириб рингдан чиқариб юборди. Бир маҳал ўзимга кесам касалхонада ётибман. Ўзимга келганимдан хурсанд бўлган проумотр: - Майли, хафа бўлма. Пидбўлминан бўкистан ютқазсанг ҳам югуришдан бизга олтин медал олиб бердинг. Верталётда икки қоп каркишка бор. Партия аъзоларинг билан бўлишиб оларсизлар. Ҳозир вертолётга 20 та бензин қуйиб қўйдим айтган жойинга олиб бориб ташлаб келаман. Хизмат ҳақи керакмас – деди. - Э, каркишкадан ҳам менга туз беринглар! Мухолифатнинг тузи йўқ! Уларга туз олиб боришим керак! Мени кутиб ўтиришибди! – дедим. Проумотр яхши бола экан. Магазиндан бир пачка туз обчиқиб берди. Мен тузни олиб вертолётга чиғдим. Биз вертолётда ҳавога кўтарилиб Ширмонбилақ тоғларига, “Қизил яланғаёқлар” партиясининг қурилтойи ўтятган жойга келдик. Мен пастдан вертолётга ҳайрат билан қораб турган Қурумбўйди, Йўлдашвўйди, Мамадиёрди аниқ кўрдим. Хурсанд бўлиб уларга бақирдим: - Жаноби камандур! Йўлдашвўй! Мамадиёр! Қалайсилар?! Мана туз обкелдим сизларга! Бу гапларимни эшитиб Партиядошларим чакалакзорга қараб қочишди. Шунақа гаплар, Сайтмират ака. Майли эмаса, ҳайр. Чет дўлатларда юрган барча Ватандошларга салом айтинг. Яхши кунларда кўришайлик. Ҳурматминан қизиласкар Мизхаппар.

28 август, 2008 йил. Кеч соат 6 дан 55 минут ўтди.
Чапайип калхўзи.

Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1151 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz